Линклар

logo-print

Ўрақзойда жангарилар нишонга олинди


Покистон ҳарбий ҳаво кучлари Ўрақзой вилоятида Толибон ҳаракати позицияларини нишонга олди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, ҳаво зарбаларида 10га яқин шахс ўлдирилган. Ўрақзой вилоятида берилган ҳаво зарбаларидан мақсад минтақадаги жангарилар истеҳкомларини йўқ қилишдан иборат бўлган.

Жорий йил бошида Покистон қўшинлари Жанубий Вазиристонда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказгандан сўнг кўп сонли жангарилар Ўрақзой вилоятига қочиб келган. Март ойи бошларида Покистон хавфсизлик кучлари Ўрақзой вилоятида ҳам жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлади. Июн ойи бошларида эса Покистон ҳукумати тўқнашувлар туфайли Ўрақзойдан кетган 200 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари ўз уйларига қатишлари мумкинлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG