Линклар

Ўш воқеалари ортида ким турибди?

  • Абдулла Искандар

Кузатувчилар¸ 11 июнга ўтар кечаси бошланган хунрезликлар йиллардан бери йиғилиб ëтган ўзаро норозиликни сув сатҳига чиқарганини айтмоқдалар.

Кузатувчилар¸ 11 июнга ўтар кечаси бошланган хунрезликлар йиллардан бери йиғилиб ëтган ўзаро норозиликни сув сатҳига чиқарганини айтмоқдалар.

"Қурултой" иштирокчилари бу саволга бакиевчилар¸ деган жавобни берган бўлса-да¸ улар -қирғиз ўртасида миллий низо чиқишидан манфаатдор кучлар кўплигини ҳам таъкидладилар ва ҳозирги вазиятда кўп нарса Қозоғистон ва Ўзбекистонга боғлиқ¸ деган фикрни илгари сурдилар.

Қурултойнинг навбатдан ташқари дастуримизда Бишкекдан мухбиримиз Элмурод¸ Германиядан мустақил журналист Анвар Усмонов¸ Франциядан таҳлилчи Камолиддин Раббимов ва ўзбек мухолифати лидерларидан бири Муҳаммад Солиҳ иштирок этади.

Тошкент вақти билан 12 июн соат 22.00 гача бўлган маълумотга кўра¸ Ўшда ўлдирилганлар сони 75 нафарга етган¸ мингдан ошиқ одам турли жароҳатлар билан касалхоналарга келтирилган. Вақтли ҳукумат раҳбари Роза Ўтунбаева Ўшдаги воқеаларни ўзбек ва қирғиз миллатига оид қирғиз фуқаролари ўртасига оид низо деб тан олди. Бундан олдин вақтли ҳукумат вакили Азимбек Бекназаров ҳам айтган эди.

Бизга келаëтган маълумотларга кўра 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Ўш шаҳрида бошланган қонли тўқнашувларда ўлдирилганларнинг аксарияти ўзбеклардир. Муҳокамага ўтишдан аввал Ўш тартибсизликларининг гувоҳларига қулоқ берсак.

- Ҳозирги вазиятда ўт қўйиб юборган. Бутун “Черемушки” ҳозир ëняпти. Ўрта ҳисобда 30-40 фоиз уй ëняпти. Ўчиришнинг ҳеч иложи йўқ. Ўт ўчирувчилар йўқ. Лекин булар у ëққа кетиб барибир талончилик ва убийство билан шуғулланишмоқда. Улар нима учун шундай қилишди биз уларга нападение қилмасак? Бундан кейин уларга ....

Oзодлик: Ким улар?

- Қирғиз миллатлари. Атрофимиздаги қирғиз миллатлари бир. Иккинчидан¸ бошқа ерлардан машинада ëрдамга келишди. Олдида автоматчиклар. Агар автоматчиклар бўлмаса¸ биз ўзимиз тўхтатсак бўларди. Лекин автоматчиклар борлиги учун уларни тўхтатишнинг иложи йўқ эди. Биринчи қатордагилар бизнинг ëш болаларни отиб ташлади. Ҳозир жуда ҳам кўп талофат. Мана ëнимизда битта келинни ҳам ўлдириб чиқиб кетишди. Уйдаги машина¸ бор нарсаларнинг ҳаммасини талончилик қилиб олиб кетишди.

- Соат 9 ларда тўртта ўзбек ëшлари билан тўртта қирғиз ëшлари урушиб кетган. Шу баҳона миллий жанжал келиб чиқиб ҳозирги маҳалгача давом этяпти. Шаҳарда ўзбекларга тегишли бўлган мулкларга ўт қўйилди.

Энг сўнгги тафсилотларни ҳозир Бишкекдаги студияда ўтириб кузатаëтган Элмуроддан эшитсак. Элмурод¸ қирғиз ҳукумати нуқтаи назарини ҳам айтиб ўтсангиз.
Агар ўзбеклар томонидан қирғизларга бирор-бир зулм ўтказилган бўлса¸ биз қирғизларни ҳимоя қилиб чиқишга тайëрмиз. Агар қирғизлар ўзбекларга нисбатан зулм қилса¸ ўзбекларни ҳимоя қилиш бизнинг табиий вазифамиздир. Иккита биродар халқ бир-бирини ўлдираëтган бўлса¸ буни тўхтатиш учун қўлимиздан келган ишни қилишимиз керак ва “Бу бировнинг ички иши” деб қараб туришнинг ўзи ҳам жиноят аслида. .. Муҳаммад Солиҳ

Элмурод: Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева бугун Қирғизистон миллий телеканали орқали қилган чиқишида Ўшда юз берган ҳодисалар маиший миллатчилик кўринишлари оқибатида содир бўлди¸ деган бир фикрни айтди. Айни пайтда Қирғизистонда Адахан Мадумаров каби айрим сиëсатчилар Ўш воқеалари айнан Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши бўлиб ўтган кунга тўғри келиши тўғрисида ҳам қандайдир бир фикрларини билдирадилар. Адахан Мадумаровларнинг логикасидан келиб чиқадиган бўлсак¸ атрофдаги қўшни давлатлар Қирғизистондаги демократик ўзгаришларни истамаëтир ва миллий низони келтириб чиқаришда бошқа қўшни давлатларнинг ҳам роли бўлиши мумкин ва бундан мақсад Коллектив хавфсизлик ташкилоти қўшинларини Ўш ҳудудига киритган ҳолда Қирғизистоя янги ҳукуматига босим кўрсатиш орқали катта давлатлар ўзининг сиëсий картасини ўйнамоқчи¸ дегандай фикрлар ҳам бор.

Озодлик: Элмурод¸ ўлдирилганлар кимлар? Булар ўзбекларми? Тўғри қирғиз фуқаролари қирғиз фуқароларини ўлдирмоқда. Аммо уларнинг паспортига ўзбек¸ қирғиз деб ëзилганку.

Элмурод: Бу тўғрида очиқ айтиш керакки, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам¸ Қирғизистондаги бошқа расмийлар ҳам ўлдирилганларнинг асосий қисми қайси миллатга мансублиги ҳақида аниқ бир маълумот беришмаëтир. Бизга келаëтган кўплаб телефон қўнғироқлари¸ интернет орқали ëзишяпти¸ шу соатгача 30-40 дан ортиқ телефон қўнғироқлари бўлди. Уларда айтилишича¸ ўлдирилаëтганларнинг кўпчилиги ўзбеклар бўлиб чиқяпти.

Шу ўринда бир нарсани ҳам эслаб ўтиш жоизки¸ интернетдаги шарҳларимизга кириб қарасангиз¸ баъзи бировлардан “Қирғиз армиясининг бир қисми қирғиз миллатчилари тарафига ўтиб кетди ва улар бранотранспортëрлари билан келиб ўзбекларни отишяпти¸ унинг орқасида турган қирғиз миллатига мансуб одамлар эса бранотранспортëрларнинг орқасидан юриб бизни калтаклаяпти¸ уйларимизга ўт қўяяпти” дегандай шарҳлар ҳам келган. Биз бу ахборотнинг қанчалик ҳақ ëки ноҳақлиги борасида жуда кўп суриштирувлар олиб бордик. Ҳозирча тасдиқланмаган¸ аммо ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра бу провокаторлар бўлиши мумкин.

Озодлик: Албатта¸ бу маълумотлар текширилишга муҳтож. Ҳар ҳолда вақтли ҳукумат вакили Азимбек Бекназаров “Бу ҳодиса миллатлараро характерга эга” деб айтди ва ўзбек-қирғиз миллати орасида бўлганини таъкидлади. Муҳаммад Солиҳдан бу воқеаларга муносабатини сўрасак.

Муҳаммад Солиҳ: Бу жуда ëмон ва биз ҳеч истамаган нарса. Эсингизда бўлса¸ 1990 йилда шундай фитна бўлиб¸ у ерда жуда кўп инсонларимиз қирилиб кетган эди ва икки халқнинг ўртасида шунга яраша кин ва нафрат пайдо бўлган эди. Орадан 20 йил ўтган бўлса ҳам биз ўша ярани тўла битиб кетди¸ дея олмаймиз. Бу ярани янгидан қашиб¸ уни очишга ҳаракат қилаëтган гуруҳлар икки халқнинг олдида катта бир жиноятга қўл урди. Ҳозирча бошқа бир нарсани айта олмайман. Чунки ҳозирги вазиятда кўп нарса ноаниқ.

Озодлик: Бу воқеаларнинг ортида ким турибди деб ўйлайсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Менимча¸ биринчидан муваққат ҳукуматнинг биринчи хатоси шу бўлдики¸ у ерда муваққат ҳукумат эълон қилингандан кейин сиëсий бўшлиқ пайдо бўлди ва бу бўшлиқ ҳалигача тўлдирилгани йўқ. Яъни бир бошқарув¸ бир идора бўшлиғи пайдо бўлди. Бу бўшлиқни тез тўлдириши керак бўлган ҳукумат буни тўлдира олмади. Биз буни муваққат ҳукумат қурилган пайтда ҳам айтдик. Бундан фойдаланадиган гуруҳлар кўп. Айниқса эски президент Бакиевнинг одамлари бу бўшлиқдан фойдаланиб¸ “Бу муваққат ҳукумат мамлакатни бошқара олмаяпти. Мана биз кетиб ўлкада истиқрорсизлик бошланди” деган иддаосини ҳақли чиқариш учун ҳар хил провокацияга¸ ҳар хил фитнага бош уришларини биз кутган эдик. Афсуски¸ шундай бўляпти шекилли. Албатта¸ ҳали бу воқеаларнинг замирида нима борлиги ўртага чиққани йўқ¸ лекин тахминимиз шундайки¸ ҳозирги муваққат ҳукуматнинг ожизлигини кўрсатиш учун қилинаëтган сиëсий фитна¸ деб ўйлаяпман мен.

Озодлик: Камолиддин¸ сизнинг фикрларингиз қандай бу масалага?
Афсуски¸ Қирғизистон муваққат ҳукуматига Роза Ўтунбаева ўзи айтганидай¸ қандайдир миллатчилик ғоялари билан сингган¸ миллатчилик ғоялари билан тарбияланган одамлар ҳам қўшилиб қолди. Маиший миллатчилик асосида жанжаллар бўлганда милиция ходимлари келган¸ уларни қамоққа олган¸ жиноий жавобгарликка тортилишини айтган. Лекин 10 та одам келиб “Қўйиб юбор” деб митинг ўтказса¸ қўйиб юбораверган. Охир-оқибат вазият мана шунга келди. Бунда муваққат ҳукумат ўзининг айбини ҳам қандайдир ҳис қилиши керак...


Камолиддин Раббимов: Қирғизистондаги мухбирингиз айтган нарсалар бу жуда ҳам даҳшатли. Агар мана шундай оммавий тўқнашув бўлаëтган бўлса¸ бу бир томондан қирғиз давлатчилигининг аянчли аҳволда эканлигини кўрсатади.

Иккинчидан¸ Марказий Осиëдаги демократик ислоҳотларга катта зарба берилишини намоëн қилиши мумкин. Чунки Қирғизистон парламент республикасига ўтмоқчи бўлаяпти. Энг асосий муаммолардан биттаси ҳозир Марказий Осиë тақдири ҳақида гап кетяпти. Яъни Марказий Осиëнинг иккита асосий давлати ўзини ҳаддан ташқари масъулиятли тутиши керак. Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон. Агар иккаласи Қирғизистон масаласи юзасида келиша олса¸ бу имкон қадар минтақадан ташқари бўлган кучларни бу ерга киритмасликка ҳаракат қилиш керак.

Озодлик: Камолиддин¸ бу масалаларга кейинроқ тўхталсак. Ҳозир Муҳаммад Солиҳ мана шу тартибсизликлар ортида Бакиев кучлари турибди деган бир фикрни айтди. Бу гапда асос борми?

Камолиддин Раббимов: Мен бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Лекин менинг назаримда бу ерда бир қанча омиллар бор. Бир томондан¸ мана биз Youtube.com сайтида кўрдикки¸ қайсидир бир қудратли кучлар Бакиевлар хонадонининг телефон суҳбатларини интернетга қўйди. У ердаги гаплар ҳақиқатан даҳшатли. Бакиевнинг ўғли “Республикани доимий равишда фавқулодда ҳолатда ушлаб туриш керак. Муваққат ҳукумат охири чарчаб кетиши керак” деган бир лойиҳани олдинга сурган эди.

Иккинчи томондан¸ Қирғизистон парламентар республика бошқарувига ўтяпти. Лекин либерал бўлган¸ ўзини демократ деб танитган Қирғизистон сиëсатчилари ҳам келажакдаги парламентар бошқарувда этник ифодаланган сиëсий кучларни кўришни хоҳламаяпти. Қирғизистоннинг камида 15-20 фоиз аҳолиси ўзбеклар. Бу расмий маълумотлара қараганда. Демак¸ 5 миллионга яқин аҳолининг 1 миллиондан зиëди ўзбек. Ҳаттоки либерал кучлар ҳам¸ муваққат ҳукумат ҳам ўзбекларнинг сиëсий ифодаланишидан ҳаддан ташқари қўрқаяпти.

Озодлик: Энди Бишкекдаги студияга боғлансак. Муҳамамд Солиҳ “Бу воқеаларнинг ортида Бакиев тарафдорлари турибди” деган тахминни айтди. Бу тахмин вақтли ҳукумат тарафидан ҳам янграшни бошладими?

Элмурод: Албатта¸ бундай тахминлар ҳам бор. Бундай тахминлар муваққат ҳукуматнинг деярли барча аъзолари томонидан янграяпти. Айни пайтда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки¸ бу ерда халқнинг Бакиевни ëқтирган¸ уни қўллаган қисми ҳам бор. Муваққат ҳукумат ҳамма айбни Бакиевга тўнкар экан¸ албатта¸ бакиевчилар тарафдорларининг жиғига тегиши¸ уларни ҳам қандайдир йўлларга¸ ҳаракатларга бошлаши турган гап. Айни пайтда¸ мувақат ҳукумат ўзининг айбини ҳам бўйнига олиши лозим. Афсуски¸ Қирғизистон муваққат ҳукуматига Роза Ўтунбаева ўзи айтганидай қандайдир миллатчилик ғоялари билан сингган¸ миллатчилик ғоялари билан тарбияланган одамлар ҳам қўшилиб қолди. Буни Роза Ўтунбаева очиқ айтди. Маиший миллатчилик асосида жанжаллар бўлганда милиция ходимлари келган¸ уларни қамоққа олган¸ жиноий жавобгарликка тортилишини айтган. Лекин 10 та одам келиб “Қўйиб юбор” деб митинг ўтказса¸ қўйиб юбораверган. Охир-оқибат вазият мана шунга келди. Бунда муваққат ҳукумат ўзининг айбини ҳам қандайдир ҳис қилиши керак.

Озодлик: Бу ҳақда Муҳаммад Солиҳ ҳам “идоравий бўшлиқ пайдо бўлди” деб айтиб ўтди. Бу бўшлиқни жиноий унсурлар тўлдирмоқда¸ деган фикр айтилди. Бу низонинг 10-15 кунликдан кўра кўпроқ¸ яъни 20 йиллик тарихи бор. Мана шу тарихни яхши билган¸ 1990 йилдаги Ўш¸ Ўзган воқеаларини ўрганган журналист Анвар Усмон ҳозир биз билан алоқада. Анвар ака¸ сизнинг фикрингиз. Орадан 20 йил ўтиб бу муаммога яна дуч келяпмиз.

Анвар Усмонов: Жуда ҳам даҳшат бу. Мен ҳам ҳозир телевизорни кўриб анча кўп нарсани билиб олдим. Биласизми¸ 20 йил олдин худди шу сценарий билан Ўш фожиаси¸ 5 июн куни Ўзган фожиаси ўтган. Ўша пайтда Совет армияси бор эди. Совет армияси ўзбекларни сақлаган. Икки-уч кун ўтиб мен Ўзганда бўлдим. Мен бир неча мақолалар ëздим. Мана ҳозир бўлаëтган воқеа.

Озодлик: Анвар ака¸ бугунги воқеага қайтсак. Бу воқеаларнинг орқасида ким турибди деб ўйлайсиз?

Анвар Усмонов: Ўша пайтда мен айтган эдим. Менинг фикрим шу. Генштабда ишлаëтган Ачалов деган битта генерал бор эди. Ҳозирги Примаков бор. Булар Горбачëвга қарши кучлар. Улар Горбачëвга кўрсатиб “Марказий Осиëдаги чуркалар Кремлсиз яшай олмайди. Булар фақат урушади” деб жуда катта тошни ташлаганда. Бу ҳақиқатан планлаштирилган. Фарғона¸ Ўш фожиаларига қарасангиз¸ сценарий битта. Мен қўшиламан ҳақиқатан бакиевчилар бор. Лекин наркомафия деганни ўйлаб кўринглар. Наркомафия Қирғизистонда жуда ҳам кучли. Уларнинг илдизлари Қозоғистонда бор¸ Москвада бор¸ Ғарбда ҳам бор. Шу мафия ўз ўйинини бошлаган.

Озодлик: Жума куни Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг йиғилиши бошланди. Бу саммитда бошқа масалалар қатори Ўш воқеалари масаласи ҳам кўрилди. Билишимизча¸ Ўзбекистон раҳбари “Ўшдаги воқеалар Қирғизистоннинг ички иши” деганга яқин фикрни ифода қилган.

Муҳаммад Солиҳ: Бундай дейишнинг ўзи бир шаккоклик. Чунки Қирғизистоннинг жануби Ўшда бир миллионга яқин аҳоли ўзини ўзбек деб билади ва ўзбек миллатига мансуб инсонлар. Биз албатта¸ Қирғизистон билан биродар мамлакатмиз. Қирғизлар бизнинг биродарларимиз¸ қариндошларимиз. Агар ўзбеклар томонидан қирғизларга бирор-бир зулм ўтказилган бўлса¸ биз қирғизларни ҳимоя қилиб чиқишга тайëрмиз. Агар қирғизлар ўзбекларга нисбатан зулм қилса¸ ўзбекларни ҳимоя қилиш бизнинг табиий вазифамиздир. Иккита биродар халқ бир-бирини ўлдираëтган бўлса¸ буни тўхтатиш учун қўлимиздан келган ишни қилишимиз керак ва “Бу бировнинг ички иши” деб қараб туришнинг ўзи ҳам жиноят аслида. Сиëсий жиҳатдан давлат сифатида уларнинг ички иши бўлиши мумкин¸ лекин инсоний ва гуманитар нуқтаи назардан қараганда ҳар қандай виждонли инсон¸ ҳар бир сиëсатчи бу фитнани тўхтатиш учун¸ бу фитнанинг янада чуқурлашиб бутун минтақага ëйилишининг олдини олиш учун қўлидан келган ишни қилиши керак.

Элмурод: Ҳозирча энг сўнгги олинган маълумотларга кўра¸ Ўшдаги вазият кескин қолаëтган тўртта мавзеларга – Фурқат¸ Черемушки¸ Ўш райони ва Зайнобиддинов мавзеларига ҳарбийларнинг асосий кучлари жойлаштирилган ва Ўшнинг ҳар битта кўчасини иккитадан БТР ва сув пуркаб одамларни тарқатадиган катта машина назорат қиляпти¸ деган гап бор. Лекин Фурқат¸ Черемушки¸ Ўш райони ва Зайнобиддинов мавзеларида ҳарбийларнинг асосий кучлари жойлашганига қарамасдан бу ерда вазият жуда кескинлигича қолаëтгани ҳақида хабарлар бор. Мана Черемушки районидаги вилоят туғруқхонасини ëндириб юборишди деган гап бор. У ердан отишмалар эштиляпти¸ деган гаплар бор. Ҳозир тушунарсиз вазият.

Озодлик: Анвар аканинг сўзларига кўра¸ ўша пайтда совет аскарлари ўзбекларни сақлаган. Бугунги кунда нисбатан заиф бўлган Қирғизистон ҳукуматининг қуролли кучлари ўзбекларни¸ миллий озчиликларни¸ Қирғизистон фуқароларининг тинчлигини ҳимоя қилишга кучи етадими?

Элмурод: Бу жуда баҳсли масала. Ҳақиқатан қирғиз армияси жуда заиф ва мен айтиб ўтган мисолларимдан ҳимоя қилишга тайëр эмасдек кўринади. Айни пайтда қирғиз армияси Жалолободдаги вазиятни бир неча кун ичида назоратга олганини ҳисобга олишимиз керак. Ҳозир мутлақо тушунарсиз вазият. Ҳарбийлар бор ва айни пайтда ҳарбийларнинг асосий кучи жойлашган жойда асосий тартибсизликлар содир бўляпти.

Озодлик: Камолиддин¸ 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси содир бўлган воқеаларнинг хулосаси нимадан иборат? Бу нимадан далолат? Нима қилишимиз ва нима қилмаслигимиз керак?

Камолиддин Раббимов: Менимча¸ бу конфликт ҳали узоқ вақт давом этади. Бир миллиондан ортиқ ўзбеклар эртами кечми барибир ўзининг манфаатларини ифодаловчи сиëсий куч ташкил қилади ва бунга уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари мавжуд. Қирғизистондаги мана шу конфликт сиëсий кучларнинг этник ифодаланишини кучайтиради холос. Либераллар¸ консерваторлар деган эмас қирғизлар¸ ўзбеклар деган этник гуруҳланишни тақозо қилади. Айни пайтда Қирғизистондаги мана шу муаммо этник ифодаланган сиëсий кучларнинг тўқнашувини қўзғаяптида. Шу нуқтаи назардан бу конфликт ҳали анча вақт давом этади. Имкон қадар қўшнилар Қирғизистон давлатчилигига раҳна солмаган ҳолда айниқса Ўзбекистон ва Қозоғистон конструктив Қирғизистон муваққат ҳукумати билан биргаликда иштирок этиши жуда ҳам лозим.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG