Линклар

Россия Бишкек илтимосини жавобсиз қолдирмоқда


Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, иккинчи кун хунрезликлар давом этаётган Ўш шаҳрига “учинчи кучлар”ни киритишни сўради.

Бугун Бишкекда гапирган Роза Ўтунбаева Ўшдаги вазиятни барқарорлаштириш учун Қирғизистон ташқи ёрдамга муҳтож эканини тан олди.

Муваққат ҳукумат раҳбари Россия президенти Дмитрий Медведевга мактуб йўллаганини маълум қилди.

Роза Ўтунбаевага кўра, Россия ҳукумати кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирган. Айни пайтда Ўшга КХШТ ёки ШҲТ ҳарбий кучларидан қай бирини киритиш масаласи ўрганилмоқда.

Айни пайтда Интерфакс ахборот агентлиги Кремл матбуот вакили Наталья Тимакованинг “бу Қирғизистоннинг ички ишидир ва Россиянинг бу жараёнга аралишишга ҳозирча асос йўқдир”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Ўшда давом этаётган зўравонликлар оқибатида 60дан ортиқ киши тан жароҳати олган, салкам 900 киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG