Линклар

logo-print

Жаҳон бўйлаб пикетлар ўтказилди


Ўшдаги қонли воқеалар муносабати билан жаҳоннинг кўпгина йирик шаҳарларларида норозилик пикетлари уюштирилди.

Дастлаб Россияда ишлаётган қирғизистонлик ўзбек меҳнат муҳожирлари Москва ва Санкт -Петербургда норозилик митинги ўтказди. Xудди шундай тадбирлар Украина пойтахти Киев, Швеция пойтахти Стокҳолмда ҳамда Нью Йоркда бўлиб ўтди.

Норозилик акцияси иштирокчилари халқаро ҳамжамиятни Ўш шаҳри ва унинг атрофида рўй бераётган қонли воқеаларни тўхтатишда Қирғизистон муваққат ҳукуматига ёрдам беришга чақирдилар.

Норозилик акцияларининг 13 июн куни ҳам кўпгина йирик шаҳарларда давом эттирилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG