Линклар

Ўшга парвозлар тўхтатилди


Россиянинг «Сибирь» авиакомпанияси 13 июн Москва вақти билан соат 22:50 –га режаланган Москва-Ўш авиарейсини бекор қилди.

Бу ҳақда Озодликка S7 авиакомпания ваколатхонаси мутассадиси хабар берди:

- Қирғизистонда бўлаётган воқеалар сабабли рейсларимиз бугунга бекор қилинди. Эртанги рейслар ҳақида маълумот мамлакатдаги вазиятга қараб эртага эълон қилинади, деди Домодедово аэропортидан авиакомпания ходимаси.

Шунингдек, 13 июн эрталаб Россия пойтахтидан Ўшга “Қирғизистон” авиакомпанияси рейслари ҳам бекор қилинди. Мазкур авиакомпания вакиллари Қирғизистонга авиақатновлар қачон тикланишини билмасликларини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG