Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:24

Медведев Каримовга сим қоқди


Россия президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан телефон орқали боғланиб, Ўшдаги қонли воқеаларни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Риа Новости ахборот агентлигига маълум қилган Россия президенти матбуот вакили Наталья Тимакова мазкур сўзлашув тафсилотларини ошкор қилмади.

КХШТ тинчлик парвар кучларининг Қирғизистонга киритиш масаласига тўхталган Наталья Тимакова, бу ҳақдаги қарор фақат КХШТ уставига мувофиқ ҳамда ташкилотга аъзо барча давлатлар билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинишини алоҳида таъкидлади.

Хабарларга кўра, Дмитрий Медведев, шунингдек Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа билан ҳам телефон орқали Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги вазиятнга оид масалалар ва кўрилиши мумкин бўлган чоралар хусусида сўзлашувлар олиб борган.

Айни пайтда КХШТ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, КХШТга аъзо давлат вакиллари 14 июн куни Қирғизистондаги вазият юзасидан фавқулодда йиғин ўтказади.

Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари ўринбосари Чўлпонбек Турусбеков журналистлар билан суҳбатда 12 июн куни Қирғизистондан 700дан ортиқ шахс Ўзбекистон томонга ўтганини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал эса Қизил ярим ой ташкилоти вакили қочқинлар сони олти мингдан ортиқ эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG