Линклар

Халқаро амнистия Бишкекни ўзбекларни ҳимоя қилишга чақирди


Халқаро амнистия ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини мамлакат жанубидаги этник ўзбекларни ҳимоя қилишга чақирди.

Ташкилот шунингдек, расмий Бишкекни зўравонликлар рўй бераётган ҳудудлардан бўлган қочқинларни Ўзбекистон томонига ўтиши учун давлат чегараларини ёпмасликка ҳам ундади.

Халқаро амнистия ташкилотининг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, Ўшга киритилган ҳукумат кучлари маҳаллий аҳоли, ҳусусан ўзбекларни ҳимоя қила олмаяпти.

Ушбу ташкилот, шунингдек Ўзбекистон ҳукуматини ҳам қирғизистонлик қочқинларга ҳар томонлама ёрдам беришга чақирди.

Қирғизистондан олинган сўнгги расмий маълумотларга кўра, Ўш шаҳар ва Ўш вилоятида учинчи кун давом этаётган хунрезликлар оқибатида 82 киши нобуд бўлган, мингдан ортиқ киши тан жароҳати олган. Аммо маҳллий журналистлар ҳисоб-китобича ўлганлар сони 1000 дан ошиб кетган. Қурбонлар сонининг расмий рақамлага нисбатан бир неча баравар кўп эканини муваққат ҳукумат раҳбари Роза Ўтунбаева ҳам Озодлик билан суҳбатда тан олди.
XS
SM
MD
LG