Линклар

Бакиев Ўшдаги зўравонликларга алоқадор эмаслигини айтди


Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев Ўшдаги қонли воқеаларга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, Қирғизистон муваққат ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятни у ердаги қон тўкилишлар олдини олишга чақирди.

Ҳозирги кунда Беларусда яшаётган Бакиевнинг баёнотини Интерфакс агентлиги тарқатди.

Сўнги хабарларга кўра, бугун Жалолободда қуролланган гуруҳлар шаҳар марказий шифохонасига ҳужум қилган ва айни пайтда мазкур ҳудудда шиддатли отишма рўй бермоқда. Жалолободнинг бошқа бир туманида номаълум шахсларнинг милиция участкасига ҳужум қилгани хабар қилинди.

Айни пайтда Ўшда ҳам вазият учинчи куни кескинлигича қолмоқда. Гувоҳларнинг Озодлик радиосига билдиришича, шаҳарнинг кўплаб туманларида хонадонлар ёнмоқда ва ўқ овозлари ҳам эшитилиб турибди.
XS
SM
MD
LG