Линклар

Ўшга қўшимча ҳарбийлар киритилмоқда


Қирғизистон муваққат ҳукумати, айтилишича, зўравонликлар рўй бераётган Ўш вилоятига қўшимча қўшинлар киритмоқда.

Бундан бир оз аввал Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат хавфсизлик кучларига Ўшда зўравонликлар уюштираётган қуролланган гуруҳ аъзоларига огоҳлантиришсиз ўт очишга рухсат берди.

Хабарларга кўра, бугун Ўшда қирғизлар ва ўзбеклар вакиллари вилоятдаги вазият юзасидан сўзлашувлар олиб борган. Ҳар иккала миллатнинг кўзга кўринган етакчилари жануб ёшларини фитнага берилмасликка чақирганлар.

Маълумки, шанба куни Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, Ўш шаҳрига “учинчи кучлар”ни киритишни сўради. Бироқ Кремл Қирғизистон ҳукумати чақириқларини инкор қилди. Ҳусусан, Интерфакс ахборот агентлиги Кремл матбуот вакили Наталя Тимакованинг “бу Қирғизистоннинг ички ишидир ва Россиянинг бу жараёнга аралишишига ҳозирча асос йўқдир”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

XS
SM
MD
LG