Линклар

ЕХҲТ Қирғизистонга ўз махсус вакилини юборади


ЕХҲТ махсус вакили, Қозоғистон парламенти спикери ўринбосари Жонибек Карибжанов ва ЕХҲТ қошидаги можароларни олдини олиш маркази вакиллари Қирғизистонга сафар қилади.

Айни пайтда¸ БМТ ва ЕИ етакчилари ҳам Қирғизистонга зудлик билан махсус вакилларини юборишга тайёр эканликларини маълум қилганлар.

Хабарларга кўра, 13 июн куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев Қирғизистон муваққат ҳукумати етакчиси Роза Ўтунбаева билан телефон мулоқоти ўтказиб, Ўш вилоятида давом этаётган қонли тўқнашувлардан жиддий ташвиш билдирган.

Бундан ташқари ЕХҲТнинг жорий раиси Канат Саудабаев БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон, Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазири ҳамда ЕИнинг амалдаги раиси Испания расмийлари билан телефон орқали Ўшдаги вазиятни муҳокама қилиб, Қирғизистонга халқаро кузатувчиларни юборишга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG