Линклар

Ўзбекистонга ўтган кочқинлари сони 75 мингдан ошди


Қирғизистоннинг бир неча кундан бери оммавий тартибсизликлар давом этаётган жанубий вилоятларидан 75 минг нафардан зиёд ўзбек Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан якшанба, 13 июн куни олинган маълумотга таяниб Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

"Қочқинларнинг аксарияти аёллар, қариялар ва болалардир. Улар орасида ўқ отувчи қуроллардан яраланганлар бор", деган агентликка вазирликдаги манба.

Хабар қилинишича, шу кунда Ўзбекистон расмийлари томонидан Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида қочқинларни қабул қилиш пунктлари очилган.

Қочқинлар тоза сув, озиқ-овқат, дори-дармон билан таъминланган. Уларга тиббий – психологик ёрдам кўрсатилаяпти.

XS
SM
MD
LG