Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:44

Туркиядаги ўзбек жамоаси Ўшдаги воқеалардан ғазабда



Туркияда истиқомат қилувчи ўзбек жамоатчилиги мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб, расмий Анқарани Ўшдаги қонли воқеларни тўхтатишга воситачилик қилишга чақирди.

Айни пайтда Туркия матбуоти ҳам Ўш шаҳри ва Ўш вилоятидаги қонли воқеаларни кенг ёритмоқда. Туркиялик журналистлар Қирғизистон жанубида тўртинчи кун давом этаётган қонли воқеаларни ташқаридан бошқарилган биродаркушлик , дея атамоқдалар.

Бундан ташқари Туркиядаги ўзбек жамоатчилиги Ўшдан кетишга мажбур бўлган қочқинларга бошпана берган Ўзбекистон ҳукумати ҳаракатларини олқишладилар.

Туркиянинг таниқли сиёсатчилари ҳам Қирғизистон ҳукуматини мамлакат жанубида урчиган жиноий гуруҳларга қарши кескин чоралар қўллашга чақирди.
XS
SM
MD
LG