Линклар

logo-print

Кэтрин Эштон Қирғизистондаги вазиятдан ташвиш билдирди


Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон Қирғизистоннинг Ўш вилоятида давом этаётган хунрезликлардан жиддий ташвиш билдирди.

-Сўнгги ҳафта давомида Қирғизистон жанубида рўй бераётган воқеалардан жиддий хавотир билдирамиз. У ердаги зўравонликларни тўхтатиш ва зўравонликлар тарқалиши олдини олишни муҳим деб биламиз, деди Люксембургда чиқиш қилган Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазири.

Айни пайтда Люксембургда учрашаётган ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Қирғизистон жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Кэтрин Эштон, шунингдек ЕИ билан ҳам Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Россия ҳукумати яқиндан маслаҳатлашувлар олиб бораётганини билдирди.

-Олдимизда турган энг муҳим масалалардан бири у ердаги хунрезликларни тўхтатишдан иборат, дея қўшимча қилди Кэтрин Эштон.
XS
SM
MD
LG