Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:19

Қирғизистон жанубидаги вазият ҳамон нотинч


Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган ҳабарга кўра, мамлакат жанубида қирғиз ва ўзбек этник гуруҳлар ўртасида рўй берган зўравонликлар оқибатида камида 120 киши нобуд бўлган, 1500 фуқаро тан жароҳати олган.

Бироқ мустақил манбалар жанубда тўртинчи кун давом этаётган зўравонликлар оқибатида нобуд бўлганлар сони 1500дан зиёд эканини айтмоқдалар.

Ўш ва Жалолободда, олинган сўнгги маълумотларга кўра, вазият кескинлигича қолмоқда. Кўплаб биноларга ўт қўйилган ва ўқ овозлари эшитилиб турибди. Қирғизистон жанубидаги зўравонликлардан қочган юз мингдан ортиқ ўзбек Ўзбекистон томонига қочиб ўтган.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ўш шаҳар қабристонига 100 ларча жасад шахси аниқланмасдан туриб кўмиб юборилаётганидан ташвиш билдирди.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам Ўш шаҳри ва Ўш вилоятидаги этник ўравонликлардан жиддий хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG