Линклар

Дунëга сочилган ўзбеклар қирғинни тўхтатишни сўрашмоқда


Ўз миллатдошларига қарши бораëтган қирғиндан даҳшатга тушаëтган юз минглаб ўзбек муҳожирлари таҳдид остида қолган яқинларига қандай ëрдам беришни билмаëтир.

Ўз миллатдошларига қарши бораëтган қирғиндан даҳшатга тушаëтган юз минглаб ўзбек муҳожирлари таҳдид остида қолган яқинларига қандай ëрдам беришни билмаëтир.

Дунёнинг турли чеккаларида муҳожирликда юрган ўшлик ўзбеклар бир неча кундан буён яқинлари учун таҳликада. Ватанга қайтиш йўллари ëпилган бир кезда бу муҳожирлар халқаро ҳамжамият ва Қирғизистон муваққат ҳукуматидан ўзбекларни қирғин қилишни тўхтатишни сўрашмоқда.

Туркия пойтахти Анқарадаги ўшлик ўзбеклардан Юлдузбек Мусaхонов ўшликлар билан пикет эмас¸ БМТ ва Туркия Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат топширганини айтади :

- Чунки пикетни ҳеч қанақа фойдаси бўлмаяпти. БМТининг биносига бордик. У ерда ҳам ёзма равишда баёнот бердик. Қисқа вақт ичида тўхтатилишига ҳаракат қилинсин. Халқаро кучлар, ёки бошқа томондан ёрдам олинган холда бўлсаям киргизиш ҳақида қаттиқ гапирдик. Улар бизни мурожаатимизни олди. Америкага тез вақт ичида жўнатадиган бўлдик, деди. Ташқи ишлар вазирлигига бордик. У ерда фавқулодда ходисалар учун бўлим очилди ҳозир. У ерга бордик, норозилик билдирдик. Лекин мана бунақа обший, оммавий ҳеч нарса йўқ ҳозирча. Чунки бу ерда ишлайдиганларнинг кўпчилиги қочоқ ишчилар. Ушалса депорт бўлишидан қўрқаяпти. Бундан ташқари интернет орқали мурожаатлар , телефон қўнғироқлари бўлаяпти экан Ташқи ишлар вазирлигига. Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳозир Қирғизистонда қолган турк фуқароларини олиб чиқиш билан овора экан ¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Анқарада турли ташкилотларга мурожаат қилиб юрган ўшлик ўзбеклардан бири Юлдузбек Мусахонов

Жанубий Кореядаги муҳожир қирғизистонлик ўзбеклар бир неча кундан буён на ишлашади, на юртга қайтишни билишади. Бир-бирлари билан тўпланаëтган юзлаб ўшлик, қорасувлик ўзбеклар Ўшга етиб боришга тайёр. Аммо қайси йўл билан етиб олишини билишмайди. Бир неча кун олдин Жанубий Кореядан Бишкекка учиб келган ўшлик муҳожирлар билан алоқа узилган. Шу сабабдан улар қандай қилиб ўз юртига, яқинлари олдига етиб боришни билмаётирлар.

13 июн куни ўшлик ўзбеклар Сеул кўчаларидан бирида норозилик намойишига чиқдилар.

- Биз шунча аёлларни номидан, акаларни номидан Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовдан сўрайманки, бизни халқимизга, оналаримизга, сингилларимизга ёрдам берсин. Бу ердаги ҳамма акалари, укалари телефон килишса, гўдакларни ёқишиб ётибди¸ дейишаяпти. Мана бари шу акаларимиз орасида, акаси ўлганлар бор, укаси ўлганлар бор. Бари ўзбеклар ҳозир чет ўлкада. Кореяда, Россияда, замон нотинчлигидан.Бизни юртимизда иш йўқлигидан келганмиз, ҳавас қилиб Кореяни кўришни келган биродарлар эмас булар , дейди йиғлаётган ўшлик йигит.

Ўшлик муҳожир Исмоилжон Займагамбетов Жанубий Кореянинг Ҳавсон ши деган жойидан. Чуван, Паран, Анжун, Сувон деган жойларидан тўпланган ўшлик муҳожирлар норозилик намойиши ҳақида гапиради:

- 200тача одам йиғилдик. Бир еттита автобусда Сеулга бордик. У ерда СНБ, милиция патруллари кутиб олишди. Дисциплинани сақланглар¸ деди. Бўпти деб, автобусдан тушмай турдик. Болалар Қирғизистон посольствоси билан гаплашди. Сизлар заявление ташлашинглар керак митингга чиқишдан олдин. Икки кундан кейин добро берилса митинг қилишинглар мумкин эди.Сизлар незаконно чиқдинглар¸ деб туриб, Қирғизистонни анақаси билан без толку бўлди бугун гаплашиш, деди Исмоилжон Займагамбетов.

Унга кўра, бугун 14 июн куни ўшлик ўзбеклар митинг ўтказишга ариза беришган. Ўзбекистон элчихонаси олдига бориш истагини билдирган муҳожирларга маҳаллий полиция имкон бермаган. Ҳозирда Жанубий Кореядагилар Ўш, Жалолободда жабр кўрган юртдошларига пул йиғишни бошлашган.

Айни пайтда¸ Швеция пойтахти Стокҳолмда 13 июндан бери БМТи биноси олдида ўшлик ўзбеклар норозилик намойиши ўтказди. Ўшлик ўзбеклардан Улуғбек Мўминов Ўшда ота-онаси, қариндош-уруғлари шаҳарда қолганини, чиқиб кетиш имкони йўқлигини айтади:

Мени атрофимдагилар ҳаммаси ўшликлар. Қирғизистоннинг30 нафар ўшлик ўзбеклари тўпланганмиз. Ҳаммамизнинг жигарларимиз, ота, Эна, сингилларимиз ашағда эди. Қон тўкилиши тўхтамаётганлиги учун мана шу ерга чиқиб, иложи борича мурожаат қилаяпмиз. Олдимизга бир одам чиқиб, учтамизни олиб кириб суҳбатлашди. Биз сизларни эшитдик, бизни қўлимиздан кўп нарса келмайди.Биз официалний представителимасмиз. Главний офис Америкада, ўша ерга мурожаат қилинглар, бу ердан кетинглар¸ МВД га мурожаат қилинглар, бу ерда турманглар¸ бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди деб айтаяпти, дейди Стокҳольмда тўпланган ўшликлардан бири Улуғбек Мўминов.

Cўнгги маълумотга кўра, Мисрдаги Азҳар университетида таҳсил олувчи қирғизистонлик талабалар ҳам Ўш ва Жалолободдаги қирғинни тўхтатиш талаби билан тинч намойиш ўтказишган.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG