Линклар

Жалолободда қурбонлар сони ортмоқда


Интерфакс агентлигининг Жалолободдаги ўзбек жамоатчилиги вакилларига таяниб хабар қилишича, бу ерда сўнги икки кун мобайнида рўй берган зўравонликлар оқибатида камида 700 киши нобуд бўлган.

Айни пайтда расмий Бишкек бу ҳақда ҳеч қандай маълумот тарқатмади.

Интерфакснинг манбалардан бирига таяниб хабар қилишича, Жалолободдаги зўравонликлар оқибатида нобуд бўлган шахсларнинг жасадлари ҳозирги пайтда шаҳардаги масжидларда сақланмоқда. Манбанинг билдиришича, хавфсизлик нуқтаи назаридан жасадларни масжиддан олиб чиқишнинг имкони бўлмаяпти.

XS
SM
MD
LG