Линклар

Ўшдаги ўзбек маҳаллалари кули кўкка совурилмоқда

  • Сарвар Усмон

Ўлдирилган оиласи устида мотам тутаëтган ўшлик ўзбек.

Ўлдирилган оиласи устида мотам тутаëтган ўшлик ўзбек.

Ўшнинг аксар аҳолиси ўзбеклар бўлган маҳаллаларида тўрт девордан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлса-да¸ бу маҳаллалар ҳамон қуролли гуруҳлар¸ снайперлар қуршовида қолмоқда. Ҳукумат қўшинларининг бу қирғин ва ëнғинга томошабин бўлиб тургани айтилмоқда.

Фурқатлик Зокиржон ҳикояси

Фурқат - Ўш шаҳрининг кун чиқиш томонида, Ўш – Хоруғ йўлининг 2- ва 3-километрлари орасида, йўлнинг ўнг томонида жойлашган қишлоқ.

1970-йилларнинг иккинчи ярмида асос солинган бу қишлоққа Ўшнинг четида яшаган ўзбеклар кўчиб чиққан.

Қишлоқ аҳлининг қарийб ҳаммаси ўзбек.

Фурқатда яшайдиган Зокиржон фожеа бошланган кундан бошлаб 14 июн тушгача бўлган вазият тўғрисида ҳикоя қилади.

Зокиржон: Биринчидан биз¸ тўполон бошлнувди денг. Бошланганда биз катталар ўқитувчи¸ депутатлар бир бўлиб қирғизлар тўпланган круговой дейилади Ўш-Бишкек йўлида¸ Шарқ қишлоқ ҳукуматининг ташқари жойидаги учрашувга бордикда келишув тузиш мақсадида. Ўша ерга бориб ўзбек болалари билан қирғиз болалари тош отишяпти дегандан мен ҳам бориб қишлоғимизнинг депутати Йўлдошев Бахтиëр деган билан бирга бордим. Қишлоқ депутатларидан уч-тўртта айилбошчилари бориб у ерда ëшларни тўхтатишга ҳаракат қилдик. Қирғиз болаларини тўхтатишга ҳаракат қилдик. Тўхтатиб биз¸ жума куни эди¸ улар ҳам инсон¸ жума намозига боринглар¸ жума ўқинглар деб уларни кругнинг нариëғига ўтказиб¸ биз бу ëғига тўхтадик. Шунда БТР да солдатлар келиб қолди. Солдатлар келганига биз “Войска келди. Энди тинчлик сақланади” деб ўйладик ва мачит томонга жилиб қолдик. Жилган пайтимизда БТР бориб осмонга отиш ўрнига одамларга қараб отди. Шу маҳалда Фурқат магазини олдига етиб қолган эдик. Беш-олтита ярадор¸ ўлганлар бўлди. Маҳаллага судраб кириб кетдик. Ўша ерда мен билган учтаси кетди. Ҳалиги депутат боламиз қирғиз томонга ўтиб “Мен қишлоқ депутатиман. Мен тинчлантираман” деб кетгани билан дом-дараксиз кетди. Кечагина қийноқлар билан ўлдирилган ҳолда Қорасув касалхонасидан топилди. Қорасувга қўйдик.

Озодлик: Бахтиëрния?

Зокиржон: Ҳа. (йиғлаб) Мен унинг кечагинда ўлган ëки тириклигини билмай¸ ҳозир дом-дараксиз йўқолган болалар кўп¸ бу ерда кўп лидер бўлиб юрган болалар ҳаммаси ўша ерда “Мен қирғизлар билан танишман. Биламан. Буларга тушунтираман” деган болаларнинг қанчасининг қаердалиги номаълум. Ҳозир ҳеч ким бир-бирини билмайди. Ҳозирги ситуацияда паника кўп. У келаяпти¸ бу келаяпти деган гаплар кўп. Эрталабдан бери у ëқ бу ëқда отишма бўляпти. Уйларга ўт қўйишяпти. Биз Маърифий кўчада турибмиз. Мени уч кундан бери уч марта ўлдириб уч марта қилди. Ҳозир ҳам ўлиб тирилдим. Мен чегарада турибман Бакиевский кўчада. Ўша кўчада турибман. Менга хабар келгунча¸ паника кўтарилиб ўша маҳаллани босиб олибди. Мен бу одамларга тушунтиргунча¸ Ўнадирдан¸ у ëқ-бу ëқдан комендант соатига қарамасдан келаëтган одамларни жойига қайтариб қўйишибди. Мана мен тирикман. Ҳеч ким йўқ¸ аммо ўқ отилаяпти. Кўрмасанг қандай қилиб айтасан ким отяпти. Қуршовнинг ичидамиз ҳозир.


Сатторжон ака ҳикояси

Ёши 52 га кирган Сатторжон ака Ўш шаҳрининг кун чиқиш томонида, Ўш – Хоруғ йўлининг 2- ва 3-километрлари орасида, йўлнинг ўнг томонида жойлашган Фурқат қишлоғида яшайди.

11 июнгача у қишлоқнинг энг бадавлат кишиларидан бири эди.

Катта йўл бўйида қурган икки қаватли уйига кўчиб кирганига эндигина 2 йил бўлган эди.

Бир йил олдин эса, Сатторжон ака катта йўл бўйида катта чойхона қурган эди.

3 кундан буён Сатторжон ака қашшоқ.

Яқин қариндошларидан бир нечаси ўлдирилди, мол-мулки таланди, уйи ва чойхонасига ўт қўйилди.

Сатторжон акани тингланг.

Сатторжон ака: Мана бир авлоддан саккизта бўлсак¸ бештасининг уйи ëниб кетдида. Иккита опамнинг иккита боласининг уйини ëқиб юборишди. Ўзларининг уйини ëқиб юборишди. Яна битта опамнинг эрини ўлдиришди. Уйини ëқиб юборишди. Ҳозир Ўнадирда қочқин бўлиб у ерда¸ бу ерда яшаб юрибмиз. Увом бўйидан круговойгача йўлнинг четидаги ҳамма уйнинг тўртта девори қолди. Бундан ташқари маҳаллалардаги уйлар¸ бугун ҳам ëқиш бўляпти. Бугун энди Полвон ака деган одамлар бор эди. Уларнинг уйини ëқиб юборишди. Билмайман нима мақсад бу.

Озодлик: Ҳозир қаердасиз сиз?

Сатторжон ака: Менинг ҳам оилам уч ерда яшаяпти ҳозир. Ака-укаларники ҳам шунақадир энди. Мана шу Қирқариққа ўтолмаяпти экан. Мана битта жияним опаси ўлган куни ўқ еган эди. Кеча ўшани олиб бориб касалхонага жойладик. Ўқ ҳали ҳам оëғида турибди. Заражение бўлибди деб уч-тўрт кундан кейин қиламиз дейишяпти. Уйини ëқиб туриб деворга “Жўқол сартлар” деб ëзиб кетишибди. Мен ҳали ўзимнинг уйимни бориб кўрганим йўқ. Тўполон бўлаëтганига беш кун бўлаëтган бўлса¸ мен катта кўчадаги уйимни бориб кўра олмаяпман. Кўчага чиққанни снайпер ëки автоматда келиб отиб ташлашаяпти. Биз чойхона қурган эдик оилавий қилиб. Уни ҳам ëқиб юборишди. Ярмини ўчирган эдик. Яна келишиб ҳамма ëқни яна ëндириб юборишди. "Ўша қолган ярми беш олтита хона бўлар экан. Қариндош-уруғлар¸ иккита опам учта ўғли билан¸ ўзим ўша ерда қишлаймиз" деб ният қилган эдим. Уни ҳам ëқиб юборишди. Бу менинг дардим. Мендан бошқалар кўп. Қирқариқдаги мактаби ëқиб юборишди. Ўшанинг атрофидаги ҳаммасини¸ мачитни ҳам ëқиб юборишди. Нима дейсиз энди¸ дейдиСатторжон ака.

1 адир ва 9 адирда 14 июн кунги вазият ўта оғирлигича қолди.


1 адир ва 9 адир – Ўш шаҳри таркибига кирувчи, лекин шаҳардан ташқарида, жанубда жойлашган шаҳарча.

Шаҳарча дастлаб расман Южний, деб аталган.

Ҳозирги расмий номи Турон шаҳарчаси.

Бир пайтлар 1- ва 9-йўналишларда автобус қатнагани учун халқ тилида 1 адир ва 9 адир, деб аталади.

Турон шаҳарчасига 1970 йилларда асос солинган.

Ўшдаги уйларини кўпқаватли уйлар қуриш учун бўшатиб берган ўшликлар Туронга чиқиб ўзларига уй-жой солган.

Турон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги ўзбек.

Шаҳарча ғарбидаги кўпқаватли уйларда турли миллат вакиллари, маҳаллаларда ўзбеклар яшайди.

Турон шаҳарчасининг шарқи, шимоли ва ғарбида қирғиз қишлоқлари бор.

Вазият оғирлигидан зорланиб 14 июн куни Озодликка бир неча туронлик қўнғироқ қилди.

Эътиборингизга туронлик аёллардан бирининг эҳтиросга тўла гапларидан бир парчанигина эшиттирмоқчимиз.

- Ўзбекда битта қурол йўқ. Ҳаммасининг қўлида кетмоннинг сопи ука. Бу қирғизларда снайпергача бор. Снайперлар отишяпти болаларимизни. Қўшнимизнинг ўлигини олиб келиб кўма олмай ўтирдик. Сасиб кетяпти ўликлар. Қаëққа борамиз биз айтингларчи¸ дейди туронлик аëллардан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG