Линклар

Москвадаги ўзбеклар Кремлга бош урмоқда


Москвадаги ўзбеклар бир неча кундан бери идорама идора юриб¸ қирғинни тўхтатишни сўрамоқдалар.

Москвадаги ўзбеклар бир неча кундан бери идорама идора юриб¸ қирғинни тўхтатишни сўрамоқдалар.

Россия пойтахтида қирғизистонлик ўзбекларнинг стихияли намойишлари давом этмоқда. 14 июн куни Смоленская майдонида йиғилганлар Россия Ташқи ишлар вазири номига нома тайёрлаб келишди.

- Мен Жўрабоев Ҳабибулло. Қирғизистон фуқаросиман. Бизнинг бу ерда талаб қилаëтган нарсамиз бизни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилинмаяпти. Ҳаттоки Москвада бизни эшитадиган одамнинг ўзи бўлмаяпти. Қаерга борсак¸ ҳамма жойдан ҳайдаяпти. Ўзбеклар соатига эмас минутига 100 талаб ўляпти. Ҳозир айнан мен яшаëтган районда бизникилар қўриқлаб турган экан. Лекин қанча тура олишини Худо билади. Ичимизда ўшлик¸ жалолободлик¸ қорасувлик болалар бор. Ҳаммаси уже яқинларини йўқотган. Ҳозир булар даже бу ердан чиқиб кета олмаяпти. Ëрдам умуман ҳеч қаердан бўлмаяпти. Биз мана тўрт кундан бери югуриб юрибмиз. У ëққа борсак¸ бу ëққа бор¸ бу ëққа борсак у ëққа бор. Кеча бу ердан телефон қилинди. Битта опа “Ярим қоп унимиз қолди. Гуманитар ëрдам Бишкекка келибди. Ҳали Ўшга бир дона гуруч келгани йўқ” деяпти.

- Булар ҳамма ëқни қилаяпмиз¸ беряпмиз деяпти. Кимга беряпти? Ўзиникиларга беряпти холос.

- Хонобод чегарасида икки соатга проход беряпти экан. Қолганлар ўтирибди. Болаларини ариққа ирғитиб¸ болалар ариқда чўкиб кетяпти.

- Роддомдаги гўдакни ўлдиряптию¸ роддомдаги гўдакни. Ўйлаб кўринг. Нима қилиш керак?

- Бекордан бекорга бу ëққа келганимиз йўқ. Наҳотки Ислом Абдуғаниевич бизга ëрдам бера олмайди? Наҳотки у ўзининг ўзбеклари учун чиқмайди?

- Медведевдан ҳам илтимос қиламиз. Ҳеч бўлмаса бола-чақаларимизни олиб чиқсин. Бола-чақаларимиз ўлиб кетяпти. Ëрдам берсин илтимос.

Бу куйинаëтганлар Россия Ташқи ишлар вазирлиги ёнида йиғилган қирғизистонлик ўзбеклар.

Тинимсиз давом этаётган стихияли митингларга йиғилганлар Қирғизистонда қолган яқинлари билан ҳар дақиқада алоқада бўлиб турганликларини гапирадилар. Йиғилганлар қўшни давлатлар раҳбарларидан Қирғизистонда қирғинбаротни тўхтатишларини сўраб чиққанлар.

Айни пайтда, баъзи маълумотларга кўра Ташқи ишлар вазирлиги намояндаси намойишчилар билан учрашиш учун уч вакилни вазирлик биносига таклиф қилган.

Намойишчилар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга, Россия президенти Дмитрий Медведевга, БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун, Муваққат ҳукумат президенти Роза Ўтунбаева номига ёзилган илтимосномаларини тақдим этдилар.

Айни пайтда, маҳаллий милиция ходимлари томонидан қўриқланаётган Қирғизистон элчихонасида ҳам ўзбек ва қирғиз жамоа раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу учрашувда сўзга чиққан “Ала-Тоо” қирғизистонликлар жамоатчилик ташкилоти раиси Жамилахон Бегиева:

- Ҳозир Қирғизистон Жануби алангада...Биз чуқур ҳамдардлик билдирамиз, биргаликда чуқур қайғуда эканлигимизни билдирмоқчиман. Ҳозирги асосий мақсадимиз - қонли тўқнашувларни тўхтатишимиз зарур, сабабларни ва айбдорларни эса кейин қидирамиз, дея ўз ватандошларига мурожаат қилди.

Шунингдек, 14 июн куни Москвада Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти иштирокчилари ўртасида Қирғизистондаги вазиятга доир муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ташкилотга аъзо давлат вакиллари Қирғизистон жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш учун барча чораларни ишга солиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев КХШТга аъзо давлат расмийларининг Москвада бўлиб ўтган фавқулодда йиғинидан сўнг маълум қилди.

Патрушев сўзларига кўра, Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича чора тадбирлар яқин соатлар ичида мувофиқлаштирилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG