Линклар

КХШТ Ўшдаги вазиятни муҳокама қилди


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат вакиллари Қирғизистон жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш учун барча чораларни ишга солиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев КХШТга аъзо давлат расмийларининг Москвада бўлиб ўтган фавқулодда йиғинидан сўнг маълум қилди.

Патрушев сўзларига кўра, Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича чора тадбирлар яқин соатлар ичида мувофиқлаштирилади.

КХШТнинг коллектив хавфсизлик кенгаши раҳбарларнинг Москвада бўлиб ўтган учрашувида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги вазиятни барқарорлаштириш йўллари ҳамда у ерга тинчликпарвар кучлар киритиш масаласи муҳокама қилинди.

КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG