Линклар

logo-print

АҚШ Қирғизистондаги вазиятни яқиндан кузатмоқда


Қўшма Штатлар Қирғизистондаги тартибсизликларни бартараф этиш учун мувофиқлаштирилган халқаро ёндашув лозимлигини таъкидламоқда.

Давлат департаменти вакили Филип Кроулининг билдиришича, АҚШ Қирғизистондаги вазиятни яқиндан кузатмоқда ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қирғизистон муваққат ҳукумати ҳамда айрим қўшни давлатлар расмийлари билан телефон мулоқотида Қирғизистон жанубидаги вазиятни мухокама қилган.

- Биз Қирғизистон муваққат ҳукумати, шунингдек, БМТ, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Россия Федерацияси билан мулоқотдамиз. Ўйлашимча¸ минтақа бўйлаб сафар қилаётган Давлат котиби ёрдамчиси Боб Блэйк муваққат ҳукуматга ҳозирда нима зурурлигини яқиндан ўрганади¸ деди Филип Кроули.

Қирғизистондаги вазият Люксембургда учрашаётган ЕИ Ташқи ишлар вазирлари йиғини диққат марказида ҳам бўлди.

- Гуманитар ёрдамларни етказиш энг муҳим масалалардан бири. Билишимизча ўн минглаб қочқин Ўзбекистонга қочиб ўтган. Биз уларга ёрдам бериш ҳаракатидамиз¸ деди Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон.

Эштон хоним, шунингдек ЕИ билан ҳам Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Россия ҳукумати яқиндан маслаҳатлашувлар олиб бораётганини билдирди.

Айни шу куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қирғизистонга амалий ёрдам кўрсатишга ва шу жумладан, авиация, техника, ҳарбий транспорт, махсус воситалар етказиб беришга қарор қилди. Бироқ ташкилот аъзолари қурол бермасликка келишдилар.
XS
SM
MD
LG