Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:16

Ўшда мустақил телеканаллар ёпилганидан ташвиш билдирилди


Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон жанубида этник зўравонликлар кучайган маҳал Ўшдаги бир қатор маҳаллий телевидениелар кўрсатувлари вақтинча тўхтатиб қўйилгани хусусида ташвиш билдирди.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимият сўрови билан Ўшдаги ўзбек тилидаги телеканаллар ўз дастурларини тўхтатишга мажбур бўлган ва ўшликларга фақат ҳукумат каналлари “КТР” билан “ЭлТР” кўрсатилмоқда. "Мезон ТВ", "Ўш ТВ" ҳамда рус тилида кўрсатувлар берадиган "Пирамида" каналлари фаолияти тўхтаган.

- Биз Қирғизистон ҳукуматини зудликда барча телевизион каналлар фаолиятини тиклашга чақирамиз. Қирғизистон жанубида шундай воқеалар кечаётган бир пайтда мустақил журналистлар цензура қилмаслиги керак¸ дея билдирди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Марказий Осиё дастури раҳбари Нина Огнянова.

Озодлик билан суҳбатда ўшлик Назиржон телевидениелар ёпилгани ҳақда гапирар экан, "Биз ахборотдан буткул узилганмиз", деб билдирган эди.
XS
SM
MD
LG