Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

БМТ: Ўзбекистонга ўтган қочқинлар сони 100 мингга яқин


Ўзбекистоннинг Қирғизистонга чегарадош минтақаларида барпо этилган чодирларга жойлаштирилган қочқинларнинг 90 фоизи аёллар, болалар ва қариялардан иборат.

БМТ маълумотига кўра, ҳозир Ўзбекистон ҳудудида 80 мингдан 100 минггача қочқин бор.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, қочқинлар чодирлардан ташқари мактаб ва коллеж биноларига жойлаштирилган.

Айни пайтда душанба куни БМТ, ЮНИСЕФ ва Халқаро Қизил хоч қўмитаси вакиллари қочқинлар лагерлари ҳамда яраланган қочқинлар даволанаётган Андижон вилоятидаги касалхоналарга бориб у ердаги вазият билан яқиндан танишган.
XS
SM
MD
LG