Линклар

Афғонистонда ўндан ортиқ полиция ходими ўлдирилди


Афғонистон полицияси Ғазни шаҳридаги постга уюштирилган ҳужум оқибатида 5 нафар полиция ходими нобуд бўлганини маълум қилди.

Нангарҳор вилоятида пистирмадан уюштирилган ҳужум пайтида полициянинг икки ходими ўлди.

Вардак вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 4 нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Қандаҳор вилоятида амалга оширилган шу каби ҳужумда бир полициячи ўлди.

Сўнгги ҳафталарда НАТО қўшинлари ва Афғонистон кучлари жиддий зарар кўрди.

Аммо жанггарилар ҳужумидан Афғонистон полицияси энг кўп талафот кўрди.
XS
SM
MD
LG