Линклар

Эрон Европа иттифоқи режасини танқид қилди


Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда душанба куни бўлиб ўтган йиғилишида БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган ҳафта Эронга қарши янги санкциялар жорий қилинганидан ташқари қўшимча санкциялар қўллашга келишиб олинди.

Бу санкциялар Эрон учун муҳим бўлган нефт ва газ, савдо, банк ва суғурта ҳамда транспорт соҳаларида ҳамкорликни чеклашга қаратилган.

Европа иттифоқи раҳбарлари янги санкцияни шу ҳафтада тасдиқлаши кутилмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Рамин Меҳмонпараст санкциялар Эрон билан Ғарб давлатлари ўртасида давом этаётган тортишувни “ҳал қила олмаслигини” айтди.
XS
SM
MD
LG