Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:30

Ўшдаги вазиятни ҳарбийлар назоратга олишга уринмоқда


Ҳозирча қанча ўшлик ўзбекнинг молу жонидан ажраганига оид аниқ хабар олишнинг имкони йўқ.
Ҳозирча қанча ўшлик ўзбекнинг молу жонидан ажраганига оид аниқ хабар олишнинг имкони йўқ.

Қирғизистон жанубида бешинчи кундирки автомату БТРлар шовқини¸ қичқириқ ва ҳайқириқлар овози¸ ëнғину бузғунчиликлар давом этар экан¸ шаҳардаги фожиа кўлами ва вазиятга оид аниқ тафсилот олиш имкони чекланганча қолмоқда.

15 июн куни Ўш шаҳрида ҳукм сураëтган манзарасини ўрганиш учун ўн минглаб ўзбеклар каби уйсиз қолиб¸ яқинлари уйларида кўчиб юрган мухбиримиз Шерзод Юсуф билан суҳбатлашдик.


Озодлик:
Шерзод¸ ҳозир қаердасиз ва тун қанақа ўтди?

Шерзод Юсуф: Мен ҳозир 12 июн куни қирғин қилинган ва ўт қўйиб юборилган Ўш марказидаги Мажримтол кўчасидаман. Умуман олганда вилоятда олдинги кунларга нисбатан анча барқарор¸ тинч¸ осойишта ўтди. Бироқ одамлар орасида ваҳима¸ қўрқув ҳислари ҳали ҳам бор. Айрим жойларда одамлар Қирғизистонга келтирилган гуманитар ëрдамларни олиш ҳаракатида бўлишди. Айрим ҳудудларга бу ëрдамлар етмай қолди. Бундан ташқари бугун эрталабдан бошлаб маҳаллаларда бекиниб ўтирган аëллар¸ ëш болалар ҳарбийлар кўмагида хавфсиз ерларга кўчириляпти.

Озодлик: Кеча Россия телевидениесида Бишкекдан мамлакат жанубига бир самолëтда кучишлатар идораси ходимларининг олиб кетилаëтгани кўрсатишди. Муваққат ҳукумат ҳарбийларни мамлакат жанубига ҳақиқатан ҳам олиб келаяптими? Агар олиб келаëтган бўлса¸ улар вазиятни қанчалар назорат қила оляпти?

Шерзод Юсуф: Муваққат ҳукумат жўнатган ҳарбийлар мамлакат жанубига етиб келди. Шаҳар кўчаларида турли порвокаторлар мавжуд. Улар турли маҳаллаларда бекиниб ўтирган одамларни яна қўлларига қурол¸ ëғоч олиб кўчаларга чиқишга мажбур қилишяпти. Ўш вилоят комендантлари Миллий хавфсизлик хизматларига¸ маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига телефон қилиб атрофдан провокаторларни ҳайдаш бўйича ëрдам сўраяпти. Улар келиб осмонга ўқ отиш билан провокаторларни ҳайдашяпти. Айни пайтда ҳарбийлар келгани муносабати билан уяли телефонларга ҳам турли хабарномалар келяпти. Бу СМСлар асосан “Муваққат ҳукумат жўнатган ҳарбийлар одамлар турган ерда тўғридан-тўғри отиши мумкин. Уйингларга кириб ўтиринглар. Кўчаларга чиқманглар” деган чақириқдан иборат.

Озодлик: Ўтган тунда талофатлар бўлдими? Провокаторлар деб аталаëтган гуруҳлар одамларга ҳужум қилдими?

Шерзод Юсуф: Ўшнинг Калинин колхоз деган ҳудуди бор. Ўша ердаги комбинатнинг ичкарисига номаълум шахслар бекиниб олиб одамларга қарата қуролдан ўқ узган. Худога шукур у ерда ҳеч ким талофат кўрмаган. Биз Ўш вилояти комендантларига телефон қилдик ва у ерга ҳарбий кучларни¸ БТРларни жўнатиб ўша номаълум қуролли одамларни қўлга олишни илтимос қилган эдик. Боришди. Бироқ у ерда қуролланган шахсларнинг қўлга олингани тўғрисида маълумот йўқ. Воқеа гувоҳларига кўра у ерда ҳеч ким жабр кўрмаган.

Озодлик: Ўзбекистон чегарасининг ëнига ҳозир 10 минглаб одам йиғилган. Кеча Ўзбекситон томони “чегара вақтинча ëпилди” деб эълон қилди. Ҳозирда чегарадаги вазият қандай?

Шерзод Юсуф: Ҳозирда турли маълумотларга кўра¸ 10 мингдан ошиқ одам ҳали ҳам чегарада бор. Чегара ҳудудларига Ўшнинг айрим ҳудудларидан ҳозирда ҳам одамлар кетмоқда. У ерда одамларнинг соат сайин кўпаяëтгани айтилмоқда. Соат сайин одамлар кўпаяяпти. Бироқ чегара ëпиқлиги ва у ердаги одамларнинг яшашга шароити бўлмаганлиги туфайли жуда кўпчилик қийналяпти. Айни пайтда у ерда ҳомиладор аëллар бола туққани тўғрисида¸ ярадорларнинг ўлгани тўғрисида¸ очарчиликдан одамлар ўлгани тўғрисида маълумотлар бор.

Озодлик: Мана ҳозир соат Тошкент вақти билан 13.00 бўлди. Чегара очиқми ëпиқми?

Шерзод Юсуф: Ҳозирча чегара ëпиқ. Ҳеч кимни ўтказмаяпти экан. Бир соат олдин чегарада турган одамларга телефон қилдик. “Чегара ëпиқ. Ҳеч кимни ўтказмаяпти” дейишди. Халқ иссиқда кутиб турибди.
XS
SM
MD
LG