Линклар

logo-print

Жанубий Қирғизистонга Ўзбекистон қўшини киритилиши сўралмоқда


Европа давлатларида муҳожирликда яшаётган ўзбеклар 15 июн куни Брюсселдаги Европа Комиссияси биноси олдида пикет ўтказди.

Мазкур тадбир ташкилотчиси Нуриддин Низом пикетдан кўзланган мақсад Қирғизистондаги қонли воқеаларга Европа жамоатчилиги эътиборини кучайтириш ва Ўзбекистон кучларини БМТ мандати остида Қирғизистонга киритиш эканини айтди.

- Асосий мақсадимиз, мана неча кундан бери Қирғизистоннинг жанубида қирғинбарот давом этяпти. Бир нечта одамлар ўлаяпти. Подвалларда одамлар озиқ-овқатсиз қолишаяпти. Биринчидан¸ Қирғизистон жанубига эътибор беришни яъни у ердаги бўлаëтган вазиятга жиддийроқ қарашлигини сўрадик. Иккинчи мақсадимиз Қирғизистоннинг кучи етмаяпти мамлакат жанубида бўлаëтган воқеаларни тинчлантиришга. Шунинг учун тинчликпарвар кучларни киргизиш¸ хусусан БМТ нинг мандати остида тинчликни сақлаш мақсадида Ўзбекистоннинг қўшинини киргизишни талаб қиляпмиз. Пикет давомида Еврокомиссиянинг махсус вакили олдимизга чиқди. Биз ўзимизнинг қоғозга туширган баëнномамизни топширдик. Улар ўзларининг тегишли идораларига¸ тегишли вакилларига етказишга ваъда беришди. Ҳозир Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонасининг олдига ҳам борамиз. Пикетларимиз давом этади, деди Брюсселдаги пикет ташкилотчиси Нуриддин Низом.
XS
SM
MD
LG