Линклар

Назарбоев ўзига элбоши мақоми беришга қарор қилди


Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоев ўзига элбоши мақоми беришни кўзда тутувчи қонунга имзо чекди.

15 июн куни Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоевга элбоши мақомини берувчи қонун қабул қилинди. Бундан аввал, мамлакат парламенти қуйи палатасининг уч депутати давлат раҳбарига ушбу мақомни бериш ташаббуси билан чиққан ва парламент иккала палатаси депутатлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган эди. Аммо 4 июн куни Назарбоев бу лойиҳага қўл қўйишга рози бўлмаган эди.

6 июл куни Назарбоев 70 ёшни қаршилайди. Баъзи кузатувчилар, мазкур қонун президент таваллуд кунига совға тариқасида депутатлар томонидан қабул қилинганини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG