Линклар

logo-print

ЕХҲТ Қирғизистонга ёрдам бериш истагини билдирди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистон жанубида давом этаётган зўравонликлардан чуқур хавотир билдириб мамлакатда тартиб ўрнатишда ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.

ЕХҲТ Доимий кенгашининг Вена шаҳрида бўлиб ўтган фавқулодда йиғилишида қабул қилинган баёнотда 56 давлат аъзо бўлган ташкилот томонидан зудлик билан чоралар кўриш кераклиги билдирилган.

Айни пайтда¸ БМТнинг Марказий Осиёдаги минтақавий маркази раҳбари Мирослав Енча Бишкекда мухбирларга Қирғизистон жанубидаги қочқинлар сони яқин фурсатда 100 мингдан ошиши мумкинлигини айтди.

Қирғизистон Муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева Россия етакчилигидаги Коллектив хавсизлик шартномаси ташкилоти Қирғизистонга тинчликни сақловчи кучлар киритишни режаламаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG