Линклар

Беларус Бакиев экстрадициясини рад қилди


Қирғизистон расмийлари Беларус ҳукумати Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровга расман рад жавоби берганини айтди.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Азимбек Бекназаров Озодликка Беларус расмийлари ўз раддиясини экстрадиция ҳақидаги сўров “сиёсий асосга эга экани” билан изоҳлаганини айтди.

Бишкек расмийлари экстрадиция ҳақидаги сўровни Беларусга май ойида юборган.

Қурмонбек Бакиев Қирғизистонда 7 апрел куни содир бўлган халқ исёнидан кейин аввал Қозоғистонга бориб сўнг Беларусдан бошпана топган.
XS
SM
MD
LG