Линклар

Ўш вице-мэри: Миллий низо бошида Ўш мэри Мирзакматов турибди

  • Замира Шукур

Мирзакматов ҳокимиятдан ағдарилган Қурмонбек Бакиевнинг яқин одамларидан бири экани халққа яхши маълум.

Мирзакматов ҳокимиятдан ағдарилган Қурмонбек Бакиевнинг яқин одамларидан бири экани халққа яхши маълум.

“Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов Ўшда беш кундан бери тинмаëтган миллатлараро низони гиж-гижлаëтган¸ балки уни бошлаган шахсдир. У ўз атрофига йиғиб олган ëлланма жанггарилар ва криминал тўдалар билан қирғизни ўзбекка қарши қайрамоқда."


"Агар Ўшни бошқариш бу одамга қолса¸ ҳозирда ярми кулга айланган Ўш саноқли кунлар ичи буткул харобазорга айланади."

Бу Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари томонидан Ўш шаҳар мэрининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган¸ 15 июн куни эса Мирзакматов томонидан вазифасидан мажбуран бўшатилган Темур Қамчибековнинг Озодликка қилган баëноти.

Мирзакматов буйруғига биноан 30 нафар ëлланма қуроллилар автомати остида мэрия биносидан ҳайдаб чиқарилган вице-мэр билан 15 июн куни Ўш вақти билан соат 20:30 да суҳбатлашдик.

Озодлик: Бизга тўрт кундан бери “Бунинг бошида Ўш шаҳар мэри турибди” деган хабарлар келаяпти. Мана сиз ҳам шу гапни айтаяпсиз. Бу гапни тасдиқловчи бирорта фактингиз борми? Мана шу одамнинг миллий низони қўзғашга аралашганига оид бирорта ҳужжат-далил борми?

Темур Қамчибеков: Мелис Мирзакматовнинг Бакиев даврида Жаниш Бакиевнинг ўнг қўли бўлиб ишлаганини бутун халқ билади. Бу киши шаҳарнинг бугунги мэри. Бу киши шу пайтгача ўзининг шовинистик ҳаракатлари¸ миллатчилик чақириқлари билан танилган. Мен ҳам бирга ишлаганимиздан кейин бу кишини яқинроқ билиб қолдим. Бутун Ўшнинг қирғизидан ҳам¸ ўзбегидан ҳам сўраса бўлади. Бу кишининг ҳақиқий юзи бугун кўриниб қолди. Кўринганига ҳам бир ойдан ошиб қолди. Унинг ким эканлигини эл билади.

Озодлик: Ҳозир Ўшда бўлаëтга қирғинни¸ айниқса ўзбекларга қарши бораëтган қирғинни бу одам бошқаряпти¸ алоқаси бор деган гап чиқди. Сиз шуни тасдиқлайсизми?

Темур Қамчибеков: Буни энди халқ айтяпти. Қирғизларда “Халқ айтса алдамайди” деган сўз бор. Мен тўрт кундан бери ўзбек маҳаллаларига ҳам¸ қирғиз маҳаллаларига ҳам кириб “Бегуноҳ халқнинг¸ гўдакларнинг¸ хотинларнинг¸ келинларнинг қонларини тўкишни қўйинглар. Иккала томонни яраштирай” деб миротворческий акцияларни ўтказяпмиз. Икки-уч кун олдин¸ он сам признался нам¸ по указанию мэра бутун Ўш шаҳри бўйича тунги соат 01.30 да ўзининг қўлидаги наëмник болаларни айттириб “Қирғизлар¸ уйғонинглар. Ўзбекистоннинг ҳарбийлари киряпти. Қочинглар” деб қирғиз элини турғазиб¸ қирғизлар домлардан бир-бирига туртилиб тушиб тоққа қочиб чиқишган. Бу факт. У аппарат йиғилишида бутун шаҳарнинг службаларига буни ўзи тан олди. У ўзи шу приказни берганини айтди. Нимага берганлигим тўғрисида мен сизларга ҳисоб бермайман деди.

Озодлик: Қирғизни ўзбекка қайраш учун берганми?

Темур Қамчибеков: Ҳа. Мен айтаяпманку факт деб. Вот это косвенное доказательство. Нимага у шаҳар мэри бўлиб туриб тинч ухлаëтган элни уйғотади¸ мана провокация бўлиб икки халқнинг орасида ўт чақилиб кетди. Ўртада ўзбек халқи ҳам¸ қирғиз халқи ҳам қуруқ номусга қолиб кўп ерларда қон тўкилиб кетди. Икки кундан кейин кўп ерларда эл тушуниб қолиб¸ биз бориб келишиб¸ оқсоқоллар бориб¸ ўзбегни ҳам¸ қирғизни ҳам кўп ерларда яраштиряпмиз.

Озодлик: Бу одам сизга яраштирма деяптими?

Темур Қамчибеков: У бу ишни қилма¸ дегани йўқ. “Уни қилма” деб менга айта олмайди. Мен ҳозир айтганимнинг сабаби¸ мана “Ўзбекистоннинг войскаси Ўшга кириб келди. 7 минутда Ўшга киради” деб тунги соат 01.30 да чопарларини жўнатиб домма дом қийқиртириб¸ бутун халқнинг Ўш тоғ-тошларига қочиб чиққани унинг миллатлараро низо тарқатаëтганига фактлардан бири бўлади.

Озодлик: Муваққат ҳукумат “Ўш ва Жалолободдаги қирғинни Жаниш Бакиев ушютиряпти. Максим Бакиев пул берган” деяпти. Бу мэр уларнинг одамими?

Темур Қамчибеков: Ҳа. 7 апрел куни бизнинг оддий халқ Бакиевнинг коррупциялашган¸ бандитлар билан биргалашган ҳукуматини қувиб юборганини бутун дунë билади. Сизлар ҳам буни биласизлар. Бакиев қочиб келганда 8 апрел куни Мирзакматовнинг ўзи кутиб олиб резиденциясига олиб бориб чой берган. Ундан кейин 15 апрел куни Ўш вилоятини¸ жанубий Қирғизистонни бўлиб олиб ўзларича хонлик истаб¸ “Бакиевни яна жанубга хон қиламиз” деб ҳаракат қилишган. Халқ¸ биз оппозиционерлар мана Бакиевни Ўшга киргизмасдан таëқ билан ҳайдаб чиқарганмиз. 15 апрел куни ўзининг наëмниклари¸ бандитлари билан келган Бакиев. Мирзакматов ўша куни ҳам Бакиевни Ўшнинг резиденциясига ўтирғизаман¸ деб ҳаракат қилган. Бу унинг Бакиев тарафдори эканлигининг бир исботи¸ факти. У деярли икки йил шаҳар мэри бўлди. Янги ҳокимият келгандан кейин ҳам бу ердаги криминаллар билан бирлашиб туриб янги ҳокимият кучга эга бўлмасдан шу кунгача мэр бўлиб келди.

Озодлик: Мана “Шу одамнинг миллий низо бошида ким турганини қирғиз ҳам¸ ўзбек ҳам билди” деяпсиз. Шу айтганларингизни Бишкекдагиларга айтмадингизми¸ дейлик Ўтунбаевага? Мана кеча Текебаев борди Жалолободга. Шуларнинг хабари йўқми? Нимага тўхтатмаяпти бу одамни?

Темур Қамчибеков: Мен тепадагиларга бир неча марта мурожаат қилдим¸ аммо мен шаҳар мэрининг ўринбосариман. Мен уларга буйруқ бера олмайман. Менинг бунақа компетенциям йўқ. Шунинг учун мен фактларни бериб келдим. Муваққат ҳукуматни очиқ шаклда қўрқитиб “Булар мени ололмайди. Буни олсанг¸ Ўшда тўполон қилдириб юборади” деб айтганидан чўчидими ëки яна нимадир сабаби борми муваққат ҳукумат келганидан икки ойдан бери у ҳалигача мэр бўлиб турибди.

Озодлик: Мана ҳозир Ўшда комендант бор-а?

Темур Қамчибеков: Ҳа.

Озодлик: Бутун ваколат шунга берилган. Бу одам нима қиляпти? Бу одам ким тарафида? Бу одам халқни тинчлантиришга ҳаракат қилмаяптими? Ўзбек билан қирғизга шунақа провокацияни тушунтирмаяптими?

Темур Қамчибеков: Комендант физический улгуролмаяпти. Сабаби Ўш шаҳрининг ярми кул бўлиб куйди. Комендант билан икки кун бирга юриб¸ ўзбек ëшлари ҳам¸ қирғиз ëшлари ҳам горячий голова бўлиб комендантга қулоқ солмай¸ мэриянинг вакили қатори менга ҳам қулоқ солмай икки кун фақат шу билан овора бўлдик. Комендант бугунги кунда стабилизация қилишнинг ҳаракатида юрибди.

Озодлик: Ҳозир бу одам мэр бўлиб қолаверса¸ сиз айтгандек¸ икки томонни бир-бирига қарши қайрашни давом қилаверса¸ бунда Ўшда тинчлик бўлмайдику. Уни қандай тўхтатмоқчисизлар?

Темур Қамчибеков: Мирзакматов Мелисни тез орада¸ бу халқнинг айтгани¸ бу ишдан олиб туриб жавобгарликка тортмаса¸ бу одам Ўшни хонавайрон қилиб тугатади.

Озодлик: Мана беш кундан бери ëниб битди¸ деяпсиз. Қанча ўзбек қирилди¸ орада қирғиз ҳам қирилди. Ҳозир вазият қандай? Бироз бўлса ҳам тинчидими?

Темур Қамчибеков: Кеча¸ бугун Ўш шаҳрининг кўп ерларида тинчлик ўрнатилди. Кўпчилик билан биргаликда эл ҳам тушунди. Тинчлик ўрнатилиб¸ кўп одамлар бир-бирлари билан яраштирилиб¸ қирғиз маҳаллалари¸ ўзбек маҳаллалари яраштирилаяпти. Анча-мунча ерларда мана наëмник снайперлар келишиб ўзбекдан ҳам¸ қирғиздан ҳам отиб қўйиб нима қилишяпти. Мана кеча Қорасув РОВДсининг началник милициясини отиб қўйишди. Мана шунақа провокациялар бўляптида. Шунинг орқасидан у ер бу ерда ўт чиқиб кетди. Асосийси¸ эл тушунди.

Озодлик: Яна бир хабар эшитдим¸ Ўш шаҳар мэрида Ўшдаги ҳовлилар¸ маҳаллалар ҳаммасининг картаси бор экан. Сиз “Бу ишни асосан четдан келган наëмниклар қилди” деяпсиз. Шаҳар мэри ëлланма қотилларнинг қўлига мана шу карталар¸ ўзбек маҳаллалар харитасини берган бўлиши мумкинми? Чунки айтилишича¸ ҳужумлар махсус режа асосида¸ асосан ўзбек маҳаллаларга бўлаëтган экан.

Темур Қамчибеков: Берган¸ деган факт менда йўқ. Тўғри Ўшнинг картаси мэрияда бор. Берган бўлиши мумкин. Аммо аниқ билмаганим учун Мирзакматов картани наëмникларга берди¸ деëлмайман. Лекин мумкин.

Озодлик: Сиз ҳали ҳам вице-мэрмисиз ëки сизни ишдан олдими?

Темур Қамчибеков: Йўқ. Мана бугун Фарҳод чойхонаси деган жойнинг орқасидаги ўзбек маҳалла билан қирғизлар яшаган микрорайонни яраштириш учун тинчлик йиғилиши ўтказаëтган эдик. Шу жойда йиғилиш ўтказиб оқсоқолларга тинчлик бўлсин деб дуо қилдираяпмиз¸телевидение тушириб¸ шу билан машғул бўлиб турсак¸ шаҳарнинг мэри телефон қилиб “Тезда кабинетга кел” деди.

“Мен элни яраштириб юрибман” десам¸ “У ишингни тўхтат. Давай кел” дейди. “Мана бу ерга ҳаммани йиғиб зўрға яраштираяпмиз” десам¸ “Менга унинг қизиғи йўқ. Давай кел” дейди. Йиғилиш ўтказиб¸ яраштириб¸ дуо қилдириб кейин шаҳар мэри ўтирган идорага кириб борсам¸ 30 та қуролланган криминал одамлар билан ўратиб олиб автомат тақаб “Давай аризангни ëзасан” деди. Ундан кейин мен “Ҳеч қандай ариза ëзмайман. Вице-мэрни конституция бўйича президент қўяди ва президент ишдан олади. Ҳозир мен сенга ариза ëзмайман. Отсанг¸ отиб юбор” дедим.

Ундан кейин “Мана мен сенга буйруқни ўқитиб қўяй. Бугунги кунда мен сени ишдан олдим” деб қўлидаги буйруғини кўрсатди. “Буйруғингни берчи. Мен кўрай” десам¸ “Йўқ бермайман” деб болаларига “Давай қўлини қайириб кабинетнинг калитини ол. Хизмат машинасини арестоват қилинглар” деб улар менга автоматда угроза қилди. Мен “Сен бугун ўзбек билан қирғизнинг қонини тўкаяпсан. Мен сен билан кабинет талашмайман. Мен ўзимнинг нарсаларимни олиб чиқиб кетай. Кабинет менинг отамдан қолган эмас” деб кабинетдан ўзимнинг нарсаларимни олиб чиқиб кетдим. Элнинг тинчлиги учун чиқиб кетишга мажбур бўлдим.

Озодлик: Энди нима қиласиз?

Темур Қамчибеков: Конституция бўйича бу ноқонуний ҳатти-ҳаракат. Шаҳар мэри вице-мэрни ишдан бўшата олмайди. Мэрни ва биринчи вице-мэрни фақат президент қўяди¸ президент олади. Қолган мэрларни Бош вазир лавозимга тайинлайди ва лавозимдан олади.

Озодлик: Бу ҳақда Бишкекка билдирдингизми?

Темур Қамчибеков: Факс орқали етказдим. Бу энди ўзининг криминаллар билан қўли ҳаром бўлиб турган одамнинг Ўш шаҳрини бошқараëтганининг ўзи жуда уят иш.

Озодлик: Энди нима бўлади? Бу одамни ким тўхтатади? Бунинг одамларидан ҳукумат қўрққан бўлса. Халқ бечора шундоқ ҳам қирлиб ëтган бўлса.

Темур Қамчибеков: Ўш шаҳрида 500 минг аҳоли бўлса¸ шунинг 100 минги қочқин бўлиб уй-жойини ташлаб кетган бўлса¸ мана шунча элнинг кўз ëши¸ мана шунча етим-есирнинг кўз ëши¸ Оллоҳнинг ўзи етади. Оллоҳнинг ўзи жазолайди.

Озодлик: Бу чорамасда! Буни тўхтатиш учун нимадир қилиш керак. Бўлмаса¸ қон тўкилаверадида.

Темур Қамчибеков: Мен ҳозир Оллоҳга солдим уни.

Озодлик: Бу одамни тўхтатишга ҳарбийларнинг кучи етмайдими?

Темур Қамчибеков: Бугун мен у одамнинг ўзининг атрофидаги криминаллари билан мени шаҳарнинг иккинчи одами сифатида автомат тираб¸ угрожат қилиб чиқарганини билдирдим. Энди уларнинг нима чора кўришларини мен билмайман.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG