Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:36

Қирғизистон зўравонлик қурбонларига мотам тутмоқда


Бугун Қирғизистонда мотам куни. Муваққат ҳукумат расмийларига кўра, мамлакат жанубида беш кундан бери давом этаётган зўравонлик қурбонлари сони ҳозирда 180 дан ортган, икки мингга яқин киши яраланган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай Қирғизистон муваққат ҳукуматини мамлакат жанубидаги зўравонликни тўхтатишда қатъийликка чақирди.

- Кимлигига қарамасдан, ҳатто болаларни ҳам ўлдиришмоқда. Аёлларни зўрлашаяпти. Юздан зиёд одам ҳаётини олиб кетган бу этник зўравонликлар обдон ўйланган ва режаланган амал афтидан, деди Нави Пиллай.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар туфайли ўзларининг яшаш жойларини тарк этган одамлар сони 275 мингга етган. 80 мингга яқин қочқин Ўзбекистонга ўтган.

14 июн куни кечқурун Ўзбекистон ортиқ қочқинларни қабул қилолмаслигини айтган эди. БМТ комиссари Ўзбекистон чегараларини очмаса қочқинлар ўлим таҳдиди билан юзма-юз қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

- Ўзбекистон ва Тожикистон қирғизистонлик қочқинлар учун чегараларини очиши ва жон талвасасида қочаётган бу инсонларни ўз паноҳига олиши лозим¸ деб билдирди Нави Пиллай.

Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам сешанба куни бу чақириқларга қўшилди.

- Қирғизистондан қочиб ўтган ва ўтиш илинжида турган бу инсонлар гуманитар ёрдамларга муҳтож. Озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон барчага етказилиши ва улар хавфсизлиги таъминланмоғи керак¸ деб билдирди Халқаро Амнистия вакили Мейси Вейшердинг.

Ҳозирда минглаб қочқин Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудда турибди.

-Касалликлар бошланди. Болалар температура бўлиб, оғрияпти. Уч бола билан кўчада қолдик¸ дейди зўравонликлар оқибатида уйи куйган ўшлик ўзбеклардан бири.
XS
SM
MD
LG