Линклар

logo-print

Роберт Блэйк Тошкент ва Бишкекка сафар қилади


Қирғизистон жануби зўравонликлар гирдобида қолаётган бир пайтда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйкнинг Тошкент ва Бишкекка келиши кутиляпти.

АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроулининг билдиришича, Блэйк бугун Тошкентга ташриф буюради ва кейин Фарғона водийсига сафар қилади.

Жума ва шанба кунлари эса АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Бишкекда муваққат ҳукумати расмийлари билан маслаҳатлашувлар ўтказади.

Қўшма Штатлар минтақада зўравонликдан азият чеккан аҳолига ёрдамлар етказиш масаласини БМТ ва Халқаро Қизил хоч қўмитаси билан ҳам муҳокама қилган эди.

Аввалроқ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Қирғизистон жанубида бўлаётган зўровонликлардан жиддий ташвишда экани ва Ўзбекистон ҳукумати ва халқининг қочқинларни қабул қилиш, Фарғона водийсидан бошпана қидираётганларни жойлаштириш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши, БМТ ва бошқа тармоқлар орқали бу ҳаракатларга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG