Линклар

Журналист Алексей Волосевич Андижонда ушлаб турилибди


Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ўшлик қочқинлар аҳволи билан танишиш учун ўзбек-қирғиз чегарасига йўлга чиққан ўзбекистонлик журналист Алексей Волосевич Андижонда ушлаб турилаётгани борасида ташвиш билдирди.

Ташкилотга кўра, Волосевич уч кундан бери Андижон шаҳар милициясида ушлаб турилибди.

- Андижон шаҳар ички ишлар бошқармасидан Алексей Волосевични зудликда қўйиб юборишни ва Фарғона водийсида юзага келган гуманитар фожиани ёритиш ишига халақит қилмасликни сўраймиз¸ деб баёнот берди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Нина Огнянова.
XS
SM
MD
LG