Линклар

logo-print

Карзай Японияга сафар қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай беш кунлик сафар билан Японияга борди.

Ўтган йил Япония ҳукумати келаси беш йил давомида Афғонистонга қарийиб 5 миллиард доллар ёрдам беришини эълон қилган. Бироқ расмий Токио Афғонистондаги вазият барқарорлашиб, у ерда халқаро лойиҳаларнинг амалга оширилиши таъминланган тақдирдагина бу давлатга молиявий кўмак кўрсатилишини маълум қилган.

Афғонистон президенти Токио сафари чоғида Япония Бош вазири Наото Кан, бир қатор ҳукумат расмийлари ҳамда Япония императори Акихито билан учрашади.

Ҳамид Карзайга Афғонистон Ташқи ишлар ва Молия вазирлари ҳамроҳлик қилмоқдалар.



XS
SM
MD
LG