Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:17

Жанубдаги зўравонликларга алоқадор бўлган амалдор қўлга олинди


Қирғизистон жанубидаги этник зўравонликларни уюштиришда гумон қилинган давлат амалдори қўлга олинди.

Жалолобод комендатураси тарқатган хабарга кўра, “Ақ Жол” партияси вакили, собиқ президент Қурмонбек Бакиев тарафдори ҳисобланган Файзуллабек Раҳмонов қўлга олинган.

Қирғизистонда эса мамлакат жанубидаги хунрезликлар чоғида қурбон бўлганлар хотирасига мотам тутилмоқда.

Ўш ва Жалолободда рўй берган этник тўқнашувлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 180дан зиёд киши нобуд бўлган, 1800 фуқаро тан жароҳати олган. Халқаро Қизил хоч ташкилоти эса қурбонлар сони бир неча юз кишини ташкил этганини билдирмоқда.

Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат жанубидаги вазият барқарорлашаётгани ва зўравонликлардан жабр кўрган маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами тарқатила бошлаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG