Линклар

БМТ қочқинлар идораси Ўшдаги вазиятдан хавотирда


БМТ нинг Қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари Антонио Гутеррес халқаро ҳамжамият Қирғизистондаги вазиятга зудлик билан аралашмаса, у ердаги гуманитар бўҳрон мисли кўрилмаган даражага кўтарилиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.

Антонио Гутерреснинг ушбу баёноти Германия радиосига берган интервьюси чоғида янгради.

-Қирғизистонга қўшни мамлакатлар ҳамда халқаро ҳамжамият Ўш шаҳар ва Ўш вилоятидаги вазиятни барқарорлаштириш борасида муваққат ҳукуматга қўлдан келганича ёрдам бериши лозим, дея қўшимча қилди Антонио Гутеррес.

БМТ Қочқинлар масаласи бўйича Олий комиссарлиги тарқатган хабарга кўра, жанубдаги зўравонликлар туфайли 200 мингдан ортиқ фуқаро турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган, 80 мингдан ортиқ қирғизистонлик ўзбек Ўзбекистон томонига қочиб ўтган.

XS
SM
MD
LG