Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:13

КХШТ Қирғизистонга ёрдам бермоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Қирғизистон ҳукуматига ёрдам кўрсата бошлаганини маълум қилди.

- КХШТ Қирғизистон ҳукуматига ёрдам бериб келмоқда. Ушбу ёрдам КХШТ низомида қайд этилган талаб ва нормалар асосида амалга оширилмоқда. Қирғизистон мурожаатига жавобан конкрет чора тадбирлар, хусусан тартибсизликлар олдини олиш ҳамда вазиятни барқарорлаштириш борасида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларига моддий ва техник ёрдам кўрсатилмоқда, деди бугун Москвада матбуот анжумани ўтказган Сергей Лавров.

Қирғизистон муваққат ҳукумати ўтган ҳафта мамлакат жанубидаги тартибсизликлар ва зўравонликларни тўхтатишда ёрдам сўраб Россия ҳукуматига мурожаат қилган эди. Жумладан, расмий Бишкек Россиядан Ўш вилоятига ўз ҳарбийларини киритишни сўради, бироқ расмий Москва бу сўровни рад қилди.


XS
SM
MD
LG