Линклар

Европа комиссияси Қирғизистонга 5 миллион евро ажратади


Европа комиссияси Қирғизистон муваққат ҳукуматига 5 миллион евролик фавқулодда ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

- Бугун Европа комиссияси Қирғизистон жанубида қирғиз ва ўзбек этник гуруҳ вакиллари ўртасида рўй берган зўравонликлардан жабр кўрган фуқароларга ёрдам тариқасида 5 миллион евро ёрдам пули ажратишга қарор қилди, деди Европа комиссияси матбуот котиби Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Унинг сўзларига кўра, ажратиладиган пуллар ноҳукумат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан БМТ агентликлари ва Халқаро Қизил хоч ташкилоти ёрдамида Қирғизистон аҳолисига етказиб берилади.

Маълум бўлишича, Европа комиссияси Қирғизистон жанубида юзага келган вазиятни ўрганиш мақсадида у ерга ўзининг махсус вакилларини юборган. Европа комиссияси вакилларининг яқин соатлар ичида Ўзбекистондан бошпана топган қирғизистонлик ўзбек қочқинлари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG