Линклар

Мустақил журналист Волосевич озод қилинди


Ўшлик қочқинлар аҳволи билан танишиш учун ўзбек-қирғиз чегарасига йўлга чиққан ўзбекистонлик журналист Алексей Волосевич икки кун Андижон милициясида ушлаб турилгандан сўнг озодликка чиқарилди.

Душанба куни Андижон вилоятига борган таниқли журналист Алексей Волосевичнинг милиция ходимлари томонидан қўлга олингани хабар қилинган эди.

Маълум бўлишича, Волосевичнинг ёнида уни шахсини аниқловчи ҳужжат бўлмаганлиги туфайли ички ишлар ходимлари уни ҳибс этганлар.

Бундан бир оз аввал Ню Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Нина Огнянова Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармасидан Алексей Волосевични зудликда қўйиб юборишни ва Фарғона водийсида юзага келган гуманитар фожиани ёритиш ишига халақит қилмасликни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG