Линклар

АҚШ расмийси ўзбек қочқинлари билан учрашади


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк Ўзбекистон ва Қирғизистонга сафар қилади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроулининг билдиришича, Блэйк бугун Тошкентга ташриф буюради ва кейинчалик Ўшдаги зўравонликлардан қочиб Фарғона водийсида бошпана топган қирғизистонлик ўзбеклар жойлашган лагеларга боради.

Жума ва шанба кунлари эса АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Бишкекда муваққат ҳукумати расмийлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши кутилмоқда.

АҚШ минтақада зўравонликдан азият чеккан аҳолига ёрдамлар етказиш масаласини БМТ ва Халқаро Қизил хоч қўмитаси билан муҳокама қилаётганини билдирган.

Аввалроқ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Қирғизистон жанубида бўлаётган зўровонликлардан жиддий ташвишда экани ва Ўзбекистон ҳукумати ва халқининг қочқинларни қабул қилиш, Фарғона водийсидан бошпана қидираётганларни жойлаштириш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши, БМТ ва бошқа тармоқлар орқали бу ҳаракатларга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган эди.



XS
SM
MD
LG