Линклар

БМТ раҳбари қирғиндан жабр кўрганларга ёрдам ваъда қилди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бан Ки Мун Қирғизистондаги зўравонликдан қочиб Ўзбекистон ҳудудига ўтишга муваффақ бўлган ўзбек қочқинларига инсонпарварлик ёрдамлари берилишини билдирди.

Ню Йоркга қайтаётиб Лондон аэропортида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан телефонда гаплашаган Бан Ки Мун Қирғизистондаги зўравонликдан жабр кўрган, бошпанасиз қолган одамларга зурур барча ёрдамлар берилиши ва бу БМТнинг тегишли идоралари ҳамда минтақа ҳукуматлари билан мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилишини айтди.

Ўзбекистоннинг УзА ахборот агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат 80 мингдан ошиқ қочқинни қабул қилган ва уларга лозим шароитлар яратилган.

Телефон мулоқоти чоғида Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов жабр кўрган одамлар оғир аҳволда қолишгани ва ҳозир БМТ тизимлари ҳамда айрим давлатлар таклиф этаётган ёрдамларни тезлаштириш лозимлигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG