Линклар

Ўшда гуманитар ёрдам талон-тарож қилинмоқда


Кўпгина ўшликлар Қирғизистон жанубига етказилаётган инсонпарварлик ёрдамлари аҳолига тўлиқ етиб бормаётгани ва талон-тарож қилинаётгани ҳақида шикоят қилмоқда.

-Очиқ турда талон-тарож қилиняпти. Западний мавзеида қирғизлар очиқчасига талон-тарож қиляпти, нимага деганда қуролли одамлар уларни таъқиб қилмайди. Улар бемалол юриб хоҳлаган ишини қилиб юришибди, ёрдамларни оляпти, бизга жуда оз миқдорда етиб келаяпти. Масалан, қуритилган макарон, у бу нарсаларни кеча олиб келишди. Шуни ўзимиз бориб олишга кўчада юришга жуда ҳам хавфли бўляпти-да. Ҳамма қўрқувда, Ҳукумат томонидан бир паноҳ йўқ. Ҳукуматга бўлган ишонч йўқ, умуман йўқ, заррача ҳам йўқ. Бўлаётган талон-тарожлар, қирғинбаротда мэрнинг роли борлиги ҳақида инкор этиб бўлмайдиган асослар бор. Худди Сталингард сингари уйлар парчаланиб, ёниб ер билан яксон бўлган, дейди уйи куйган ўшликлардан бири Бахтиёр ака.

Ўш ҳокими Мелис Мирзакматов "Фарғона.ру" агентлиги мухбири билан суҳбатда Ўшдаги кўплаб кварталлар тўсиб олингани боис ёрдамларни етказиш қийин бўлаётганини билдирган эди.

Мирзакматовга кўра, 14 июнга қадар Ўшга 1 миллион 383 сўмлик озиқ-овқат етказилган ва бир миллионлик аҳоли учун бу ниҳоятда камдир.

- Ҳозир биз гуманитар ёрдамларни етказиш бўйича комиссия тузганмиз, вилоят кенгаши депутатлари, қирғизлар ҳам¸ ўзбеклар ҳам бу комиссия таркибига кирган¸ деб билдирган Ўш ҳокими Мелис Мирзақматов.
XS
SM
MD
LG