Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:48

Эрон темир йўл ширкати Тошкентни огоҳлантирди


Эроннинг давлатга қарашли темир йўл ширкати Тожикистонга қарашли юк вагонларининг Ўзбекистонда туриб қолаётганига жавобан ўзбек вагонларини ўз ҳудудидан ўтказмаслик билан пўписа қилмоқда.

Эрон Темир йўл вазирлиги расмийларидан бири Беҳрўз Баландийнинг Озодлик радиосига билдиришича, бу ҳақда ширкат Ўзбекистон Темир йўллари ширкатига мактуб йўллаб, тожик вагонлари Ўзбекистон ҳудудида ойлаб туриб қолаётгани, агар улар ўтказилмаса Эрон ширкати ҳам ўзбек вагонларини ўз ҳудудидан ўтказмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Ўзбекистон кунига пахта толаси ортилган 150та юк вагонини Эрон ҳудудидан ўтказади. Тожик вагонларининг Ўзбекистонда ушланиб қолишининг асосий сабаби Тожикистонда йирик ГЭС лар қурилишига нисбатан Тошкент эътирози билан боғланмоқда. Тожикистон жанубида қурилаётган шундай ГЭСлардан бири Эрон тарафидан молияланмоқда.

Тошкент эса Тожикистонда янги ГЭС қурилиши сув тақчиллигига олиб келиши ҳамда мамлакат учун асосий экспорт даромад манбаи саналган пахтачиликка катта зарар етказишидан ташвишланмоқда.
XS
SM
MD
LG