Линклар

logo-print

Максим Бакиев Британиядан бошпана сўради


Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев сиёсий бошпана беришни сўраб Британия ҳукуматига мурожаат қилди.

Бу ҳақда 17 июн куни Британияда чиқадиган “The Times” газетаси хабар қилди.

Максим Бакиев 14 июн куни хусусий самолётда Британиянинг Фарнборо аэропортига қўнган пайтда Интерпол сўровига мувофиқ британиялик чегарачилар томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда Қирғизистон бош прокуратураси Максим Бакиев экстрадиция қилинишини сўраб¸ Британия ҳукуматига мурожаат қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбарининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Азимбек Бекназаров¸ агар Британия Максимни экстрадиция қилишни рад қилса, Бишкек яқинидаги АҚШнинг ҳарбий базаси ёпилиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG