Линклар

Россия Қирғизистондаги фуқаролари ҳақида қайғурмоқда


Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларидан Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтган одамлар орасида Россия фуқаролари ҳам борлигини маълум қилди.

Айни пайтда элчихона махсус ишчи гуруҳи тузиб Андижон вилоятига жўнатди.

Дипломатик миссия гуруҳи аъзоларининг вазифаси кўп сонли қочқинлар орасида Россиянинг қанча фуқароси борлиги ва улар нимага муҳтож эканини аниқлашдан иборат.
XS
SM
MD
LG