Линклар

logo-print

Халқаро Қизил хоч қўмитаси ёрдами Ўзбекистонга етиб келди


Халқаро Қизил хоч қўмитасининг Ўзбекистонда бошпана топган қирғизистонлик қочқинларга мўлжалланган 40 тонна инсонпарварлик ёрдами юкланган дастлабки самолёти 17 июн куни Андижон аэропортига қўнди.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти ва Ўзбекистондаги Қизил ярим ой жамияти вакилларидан иборат гуруҳ инсонпарварлик ёрдами қочқинларга адолатли тақсимланишини кузатиш ва қочқинлар учун яна қандай нарсалар кераклигини аниқлаш ишлари билан шуғулланади.

650 та чодир ва тиббий дорилардан иборат ёрдам юклари ортилган Халқаро Қизил хоч қўмитасининг иккинчи самолётининг Ўзбекистонга жума куни етиб келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG