Линклар

“Сен етим эмассан” қочқинларга ёрдам жўнатди


“Сен етим эмассан” республика жамоатчилик болалар жамғармаси Ўзбекистон қабул қилган қирғизистонлик қочқинларга 120 тонна миқдорида дастлабки инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Жамғарманинг 12та КАМАЗ автомашинасига юкланган инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, тиббий дорилар, ичимлик суви, кўрпа-тўшак ва бошқа зарурий нарсалардан иборат.

Эслатиш жоизки, жамғарма кўнгиллилари Андижон вилоятида ташкил этилган 45 та лагердаги қочқинларга бир неча кундан бери ёрдам бермоқда.
XS
SM
MD
LG