Линклар

Исроил Ўзбекистондаги қочқинларга ёрдам жўнатади


Исроил ҳукумати Ўзбекистонда бошпана топган қирғизистонлик ўн минглаб қочқинга катта миқдорда инсонпарварлик ёрдами жўнатишни режаламоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Пинхас Авивига кўра, Исроил дипломатлари раҳбари Авигдор Либерман Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатиш ҳақида кўрсатма берган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 100 минг нафар қирғизистонлик қочқин бор.

Аёллар, болалар ва қариялардан иборат қочқинларнинг ҳаммаси ўзбеклар. Улар орасида ярадорларнинг кўп экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG