Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Каримовга миннатдорлик билдирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун қирғизистонлик қочқинларга ёрдам кўрсатаëтгани учун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, Лондондан Ўзбекистон раҳбарига қўнғироқ қилган Бан Ки Мун Қирғизистон жанубида содир бўлган зўравонликлардан азият чеккан аҳоли, жумладан Ўзбекистонда бошпана топган қочқинларга БМТ томонидан барча зарурий ресурслар ажратилишини айтган.

БМТ Бош котиби ўз ташкилоти Қирғизистондаги вазиятни диққат билан кузатишини алоҳида таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG