Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:12

АҚШ Қирғизистонга 10,3 миллион долларлик ёрдам ажратди



АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева билан инсонпарварлик ёрдами масаласини муҳокама қилди.

Давлат Департаменти матбуот вакили Филлип Кроули ёрдамнинг 6¸5 миллион доллардан кўп қисми дарҳол жўнатилишини айтди.

- Қўшма Штатлар вазиятни барқарорлаштириш учун дарҳол 6¸5 миллион доллардан ортиқ инсонпарварлик ёрдами ажратишга қарор қилди. Ёрдам маблағлари АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги - US AID ташкилоти орқали етказилади. Биз Қирғизистонга қандай ёрдам керак лиги, қочқинлар вазиятини кузатишда давом этамиз ва лозим бўлса қўшимча ёрдам берамиз, деди Давлат департаменти вакили Филлип Кроули.
XS
SM
MD
LG